Президентнинг парламентдаги вакили Дийканбаев 2 ойга МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди

348

Бишкекнинг Биринчи май туман суди президентнинг парламентдаги мухтор вакили Курманбек Дийканбаевни 2021 йилнинг 24 январигача МХДҚнинг ТИЗОсига қамаш ҳукмини чиқарди.

Президентнинг матбуот хизмати Дийканбаев эгаллаган хизматидан берган аризаси асосида бўшатилганини билдирди. Тегишли фармонга президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қўл қўйди.

У 24 ноябрда «Лавозимни суиистеъмол қилиш»да гумон қилиниб қўлга олинган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, Дийканбаев 2020 йили октябрда сайлов ҳаракатлари бўлаётган вақтда «сиёсий партияларнинг манфаатини кўзлаб», давлат ишхоналаридан бирини етакчисини ишдан бўшатаман деб қўрқитиб, уни 7 млн сом беришга мажбур қилган.

Муассасанинг маълумоти бўйича, Дийканбаев бу пулдан сайловолди кампанияда, сайловчилардан кўп овоз олишни таъминлаш учун фойдаланган.

Курманбек Дийканбаев президентнинг Жогорку Кенешдаги мухтор вакили этиб 2018 йили тайинланган, у 4 октябрдаги сайлов вақтида вазифасини бажаришни вақтинча тўхтатган.

Парламент сайловига Дийканбаев «Биримдик» партияси билан келган. «Биримдик» сайловда кўп овозга эга бўлиб, олдинги ўринга чиққан, бироқ 6 октябрдаги сайлов натижасидан норозиларнинг акцияси Оқ уйни босиб олиш билан тугаб, МСК сайлов натижасини бекор қилган.