Атамбаев ва адвокатининг МХДҚдаги суҳбатини махфий тинглаш бўйича жиноят иши очилди

414

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев билан МХДҚнинг тергов қамоғидаги учрашувни эшитиш факти бўйича судгача текширув бошланди. Бу ҳақда Атамбаевнинг оқловчиларидан Замир Жоошев билдирди.

Унга кўра ишни Ҳарбий прокуратура Жиноят кодексининг «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддасининг иккинчи бўлими «Ўзи ёки бошқа одамлар учун фойда ва манфаат олиш мақсадида ёки бошқа мақсадда қилинган иш» бўйича қўзғалган.

Замир Жоошев Атамбаевнинг МХДҚнинг тергов қамоғидан яна бир оқловчиси Сергей Слесарев билан бўлган суҳбатининг дискини унга номаълум фуқаро берганини 17 ноябрда маълум қилган. У одам дискни 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Оқ уй босиб олинганда президентнинг иш кабинетидан топиб олганини айтган. Унинг устига «АША - Слесарев - 42 дақиқа» деб ёзилган.

«Мен энди Сооронбай Жээнбековнинг кабинетидан топилган деб аниқ айтолмайман. Бироқ манба ўша ердан олинганини тушунтирди. Унга ишонмасликка менда асос йўқ. Сабаби у оддий фуқаро ва бу дискни бошқа жойдан олиш имкони йўқ деб ўйлайман», — деган фикрни «Клооп»га билдирган.

Адвокат МХДҚнинг тергов қамоғидаги оқловчи билан айбланувчининг суҳбатини ёздириб олиш қонунбузарлик бўлиб саналишини таъкидлаган эди. Бундан ташқари, бу бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилишини айтган.

Жоошев МХДҚнинг тергов қамоғида бу вақтгача камера бўлганини, бироқ улар айбланувчи билан учрашиш учун келганларни ҳаракатини назорат қилиш учун қўйилганини, «овозни ёзмайди» деб ишонтиришганига тўхталди.

«Қонунда яширин эшитиш тақиқланади. Биз [МХДҚ] эшитмаймиз деб ёзиб қўйишган, эшитишар экан. Бунинг исботини қўлимизга олдик, энди бундан тонишга, бундай қилмадик дейишган уларнинг имкони йўқ», — деган Жоошев.

Атамбаевнинг қамалиши

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қайта тергов қилишни бошлаган. Криминал лейкоз бўйича маълумотнома асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат қалбаки экани маълум бўлган.

Батукаевнинг ишини текшириш Атамбаевни собиқ президентлик мақомидан, дахлсизлигидан ва бошқа имтиёзлардан маҳрум бўлишининг сабабларидан бири.

ИИВ Атамбаевни Батукаевни озодликка чиқарилишига боғлиқ иш бўйича уч марта сўроққа чақирган, бироқ у уч марта ҳам боришдан бош тортган.

Шу сабаб август ойининг бошида куч тизимлари Атамбаевни қўлга олган. Улар собиқ президентнинг Қўйтошдаги резиденциясини икки кун қамал қилишган. Махсус операция вақтида спецназнинг бир аскари ҳалок бўлган.

Атамбаев бундан ташқари, шу йилнинг 9 октябрида Бишкекнинг Ала-Тоо майдонидаги тартибсизлик учун ҳам айбланмоқда. Собиқ президент олдин МХДҚнинг тергов қамоғига қамалиб, кейин №47 қамоққа ўтказилган.