Хавфсизлик кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Омурбек Суваналиев 26 ноябрда «Азаттык»нинг «Эки бир» кўрсатувида чиқди. Интервьюда у октябрь воқеалари вақтида куч структураларини координация қилганини, қочиб кетган амалдорлар ва божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мафия тизими ҳақида айтиб берди.
«Ҳаммаси қочиб кетди»
Омурбек Суваналиев 5 октябрдаги оммавий норозиликлардан кейин кўплаган амалдорлар телефонларини ўчириб, иш ўринларидан йўқолиб кетганини билдирди.
«Ўша вақтда ҳаммаси қочиб кетди, президент, ҳукумат аъзолари, бош прокурор, МХДҚнинг раиси, вазирлар ўринбосарлари билан. Фақатгина Орозалиев қолган», — деди Суваналиев.
Ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков ҳам ёрдамчилари каби йўқолиб қолиб, боғланишни имкони бўлмаганини айтди.
«Тўғрисини айтсак, президент йўқ бўлиб қолди. Қирғизистондан чиқиб кетдими, чиқмай қолдими — номаълум бўлиб қолди, ҳеч ким билмайди. [Хавфсизлик кенгашининг ўша вақтдаги котиби] Дамир Сагимбаев ҳам алоқага чиқмади, мен сўрадим. Ҳеч ким алоқада бўлмади, Бош штаб ҳам. Биз ёрдамчиларининг ҳам уйларига қўнғироқ қилдик, яқин танишларига. Улар ҳам ўчирилган. Кейин биз шунчаки пауза билан йўқолиб кетганини сездик», — деди Суваналиев.
Унинг айтишича, шу митинг вақтида куч структураларини координация қилиш вазифасини олишга қарор қилган. Суваналиев ўша вақтда котиб бўлиб турган Дамир Сагинбаев унга ваколатларини ўтказиб берганини таъкидлади.
«Биз координация қилиб, барқарорликни сақлаганда генераллар каби бордик. Мен легитимли генерал қатори бордим, Курсан Асановни мен чақирдим. Сен ҳозир ИИВга бориб, ишни ташкил қилиб, ишлайлик [дедим]. Бу ерда ҳеч қандай сиёсат бўлмаган, фақатгина ишимизни қилдик. [...] Бизни куч тизимлари ҳам яхши билади, бизларга руҳан куч бердик, сабаби биз халқ томонда бўлдик», — деди Суваналиев.
Суваналиев 6 октябрда Оқ уй босиб олингандан кейин МХДҚнинг раиси ўрнини эгаллаб, ўзини куч тизимларининг координатори деб эълон қилган. Бироқ 9 октябрда Миллий хавфсизлик хизматининг ходимлари уни маъмурият биносидан чиқариб қўйишган.
10 октябрда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков Суваналиевни Хавфсизлик кенгашининг котиби хизматидан бўшатилгани ҳақидаги фармонни имзолади.
Матраимов ва мафия тизими
Суваналиев Божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ўлкада ҳукуматга таъсири кучли эканини айтади. Унинг билдиришича, шу сабаб божхоначини ушлаш қийин бўлган.
“Садир Жапаров премьерликка келганда, у «мен Райимни ҳам, ҳаммасини тагига етаман, бироқ менга қийин бўлмоқда, сабаби Райим амалдорларнинг 90%ни ҳаммасини сотиб олибди» деб айтмадими. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлмоқда. Кейин амалдорлар фақат вазирлар, раислар эмас, уларнинг ўринбосарлари ва бошқалари, МХДҚдаги болалар ҳам бор. Райимнинг феномени ва криминали ҳамма жойларга ходимларини қўйиб олганини, журналистлар ҳам уларнинг қўлида”, — деди Суваналиев.
У Матраимов Қирғизистонда мафия структурасини тузиб олганини ва бу билан Қирғизистоннинг янги президенти курашиши керак деб ҳисоблайди.
«Эндиги президент шуни давом эттиради, сабаби ҳозир жамоатчилик ҳам, халқаро ташкилотлар ҳам Қирғизистонда мафия борлигини билади», — деб таъкидлади у.
Матраимовлар клани
Суваналиев бу вақтгача ҳам бир неча марта Матраимовларнинг клани билан мафияси ҳақида айтган.
2019 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида OCCRP, «Азаттык» ва «Клооп» «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли журналистик суриштирувни чиқарган.
Унда журналистлар Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг Хитойдан Қирғизистон орқали Ўрта Осиё ва Россияга ўтувчи яширин юк ташувчи империясига асос солган хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдукадир билан муносабати ҳақида айтишган.
Журналистларнинг маълумотчиси — ноябрь ойида қотиллик қурбони бўлган Аеркен Саймаити Абдукадирга тегишли бизнеснинг 700 миллион долларини қонунийлаштиришга ёрдам берганини тан олган. Шунингдек, у яширин бизнес давом этишига ёрдамлашган божхонадаги коррупцияни Матраимов назорат қилиб турганини айтган.
МХДҚ 17 октябрда божхонадаги коррупция фактлари бўйича судгача бўлган текширув бўлганини билдирган. Орадан уч кун ўтгандан сўнг МХДҚ Матраимов коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинганини маълум қилган.
Шу куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди Матраимовни тергов билан ҳамкорлик қилишга ва давлатга келтирган зарар учун 2 млрд сом тўлаб беришга рози бўлгани учун уй қамоғига чиқарган.
Октябрь воқеалари
5 октябрда Бишкекнинг марказий кўчаларида парламент сайловининг натижасига қарши бўлганларнинг оммавий норозилиги бошланган.
Митинг қатнашчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ва маъмурий ресурсдан фойдаланишганини айтишган.
Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч тизимларининг тўқнашувига айланиб, натижада ўлкада ҳукумат алмашган.
Митингчиларни овоз чиқарувчи граната, сув ва елим ўқлар билан тарқатишган. Расмий маълумот бўйича мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам олган, уларнинг ичидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўнлаган кўнгиллилар парламент биносини ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчилар талон-тарож қилишига йўл бермай ҳимоя қилишган.
Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларни бузиб, ёқиб юборишган.
Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир неча машинаси ёқилган. Юзлаган одамлар яраланиб, 19 ёшли Умутбек Альтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлардан олган жароҳати сабаб кўзидан айрилганлар ҳам бор.
Норозиликлар ортидан қамоқдаги айрим сиёсатчилар, уларнинг орасида парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаров озодликка чиққан. Қамоқдан чиққандан кейин Жапаров ўзини-ўзи премьер-министрлик хизматига тайинлаб, сўнгра тарафдорларининг босими билан олтинчи чақирилишнинг депутатлари уни бу лавозимга қабул қилишган.
Кейин Жапаров таҳдидлар билан президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариб, унинг ўрнини эгаллаб олган.
14 ноябрда Жапаров 2021 йилнинг 10 январида бўладиган президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини ўтказиб берган.