Республика штаби 27-ноябрда коронавирусни юқтириб олган беш бемор вафот этганини хабар қилди. Вафот этган беморларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида қайд этилди.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 256га етди.
Шунингдек 27-ноябрда мамлакатда коронавируснинг янги 377 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди:
- Бишкек - 100;
- Ўш - 8;
- Чуй вилояти - 127;
- Ўш вилояти - 26;
- Талас вилояти - 15;
- Норин вилояти - 13;
- Иссиқкўл вилояти - 36;
- Жалолобод вилояти - 22;
- Боткен вилояти - 30.
Шу билан республикада COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 71 548га етди.
Охирги суткада коронавирусдан 402 бемор тузалди. Пандемия бошлангандан бери касалхона ва уй шароитида даволанган 62946 нафар бемор шифо топди.
Бугунги кунда касалликдан 2 875 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 115 нафар киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 3 698 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.