Муфтийнинг ўринбосари Кадир Маликов янги Конституция лойиҳаси ҳақида фикр билдирди.
«Жогорку Кенеш деворларида, тор доирада ишлаб чиқилиб, парламентнинг расмий сайтида эълон қилинган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси шахсан мени, диний одам қатори хавотирга солмоқда!» — дейди Маликов.
Маликов Конституция лойиҳасида диний қадриятларнинг роли, ўрни ва уларни ҳимоя қилиш «ҳисобга олинмагани» ташвишга солади.
«Бироқ Конституцияда, қолаверса преамблуасида ҳам Яратувчини аташ, бизнинг ота-боболар ишонган руҳий қадриятлар ва ахлоқий тамойилларни ҳимоя қилиш учун ўрин топилмаган. Бу жуда ҳам муҳим, чунки асосий муаммо давлат тузилишининг моделида эмас, муаммо одамда, жамиятда, адолат, ҳақиқатгўйлик, фуқароларнинг (уларнинг орасида мусулмон умматининг ҳам) тенг ҳуқуқлилиги деган тушунчалар!» — деб билдирди муфтийнинг ўринбосари.
Шу сабаб у ўлкада ислом таъсирини оширадиган айрим тузатишларни таклиф қилмоқда.
Масалан, Конституцияга «Яратган», «Яратувчи», «иймон» «Худо» каби терминларни киритиш.
Маликов Конституция атеистик бўлмаслиги учун ундаги «дунёвий моделини очиб изоҳлашни» таклиф қилди.
«Дунёвий дегани диний ташкилотларнинг ҳукумат институтини, давлат муассасаларининг фаолиятига аралашмаслик дегани», — дейди муфтийнинг ўринбосари, бироқ ўша графага давлат «диний, дунёвий ва миллий қадриятлар системасининг гармонияли шартда бўлиши» учун шароит яратиб бериш керак деб қўшимча қилди.
Шунингдек у диний қадриятлар «давлатчиликни ва жамиятни ривожлантиришда одоб-ахлоқ қадриятларини асосий ресурси» деб айтилиши кераклигини билдирди. Бундан ташқари, Маликов давлат исломий суннатни ривожлантириши учун шароит яратиши керак дейди.
Бундан ташқари, Маликов сиёсат барча тармоқдаги диний қадриятлар билан мос келиши учун «хавфли, деструктив идеологиялардан ҳимояланишни ёки фильтр киритишни» таклиф қилади.
«Халқаро шартномаларни, оммага танилган принципларни ва халқаро ҳуқуқий меъёрлардан фойдаланиш шартлари ва тартиби Қирғизистон Республикасининг манфаатларига ва унинг мустақиллигига хавф ва зарар олиб келмаслиги керак», — деб ҳисоблайди Маликов.
Муфтийнинг ўринбосари ҳукумат «диний қадриятларни ҳимоя қилиши, унинг орасида фикрлаш ва фикр билдириш эркинлиги «атайлаб динни ҳақоратлаш» мақсадида фойдаланилмаслиги учун «диннинг мамлакатда ва жамиятдаги ролини ва ҳуқуқий кафолатини» мустаҳкамлашини таклиф қилди. Шунингдек, Маликов оғир жиноятлар учун ўлим жазосини киритишни ҳам истайди.
Маликов «диний ишонч рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлган» одам президентликка сайланишини ва президентлик хизматига келганда Қуръон ва Конституцияни ушлаб қасам ичишини истайди.
Янги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа амалдаги Конституциядан анча фарқланиб, ўзига «иймонли» дегани каби аниқ бўлмаган атамаларни жамлаб, давлат раҳбарига ҳам кўп имкониятларни беради.
Тузатишларни қабул қилиш бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида, президентлик сайлови кунида ўтказиш режалаштирилмоқда.