Садик Шер-Нияз: Конституцияга диктатуранинг энг зўр намуналарини олиб келишибди

538

Президентликка номзод, собиқ депутат ва режиссёр Садик Шер-Нияз ҳам 17 ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциянинг янги лойиҳасига муносабат билдирди. У «ҳукумат диктатураси билан тоталитаризмни ўрнатишга ҳаракат қилаётган» одамнинг фантазияси қаерга олиб боришига ҳайрон қолмоқда.

“Агар Конституциянинг бу варианти қабул қилинадиган бўлса, ўлка тоталитаризм томон йўл олади. Конституциянинг янги лойиҳаси — бу икки президентлик муддат, Жогорку Кенешга устиворлик қилади дейилган «халқ қурултойи», ҳукуматни такрорлаган махсус тузилган механизмлар, бундан ташқари ҳукуматнинг қонун чиқариш қисмини қўлга олиш ҳаракати. Буларнинг ҳаммаси — подшоҳлик бошқаруви томон йўл”, — деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг фикрича, агар қирғизистонликлар референдумда шу янги қонуннинг редакциясини қабул қилса, ўлкани «автократ» бошқаради ва бу Қирғизистондаги демократияни ривожланишини «ортга кетиши» бўлади.

«Мен ҳайрон қолдим, депутатлар қандай қилиб шу лойиҳага маъқул деб қўл қўйишди? Президент қонун чиқариш ва суд ҳукуматини тўлиқ ўзига қарамоқда. Мен айтгани сўз тополмаяпман!» — деб ғазабланди «Ата Мекен» партиясининг собиқ депутати.

Бундан ташқари, Шер-Нияз ўз трансляциясида айрим депутатларнинг Конституция лойиҳаси билан танишмасдан имзолаб беришга илтимос тушмоқда деганларига ишонганини билдирди. Унинг айтишича, янги Конституцияда фаолияти бир-бирига қарши бўлган тузумлар ёзилган.

«Масалан, халқ қурултойи ҳақида. Агар конституцияда ёзилганидай Жогорку Кенешни халқ сайласа, нима учун унинг устидан яна бир орган қараши керак? Нима учун парламент яна кимларнидир олдида жавоб бериши керак? Халқ қурултойи қандай тизим, қайси принцип билан йиғилади? Агар қурултойга Жогорку Кенеш ҳисоб берадиган бўлса, ҳисобот ёқмай қолса нима бўлади? Қандай чора кўрилади? Беш йилга сайланган парламентнинг устидан яна қандай орган назорат қила олади?» — деб савол берди собиқ депутат.

Унинг фикрича, бу меъёрлар «Туркманистон Конституциясидан ошиб тушган», бундан ташқари, бу Ала-Тоо майдонида ўлка келажаги учун қон тўккан «90 йигитнинг ўлимини йўқ қилиш».

Шунингдек сиёсатчи бу тузатишларга қарши фуқаровий жамиятнинг вакилларигина эмас, қонун лойиҳасига қўл қўйган депутатлар ҳам қарши чиқа олади деб ўйлайди.

“Унга қўл қўйган депутатлар ўзларини «чимқирик» эканини исботлади. Бошқа нима деб айтиш мумкин? Шу ерга имзо қўяётганда, сен депутатсан, қараб турасан, тоталитаризмни, диктатуранинг барча тизимини энг яхши намуналарини шу Конституциянинг ичига жамлашибди”, — деб ҳисоблайди Шер-Нияз.

Собиқ депутат Конституцияни ўзгартиришга қарши прогрессивли одамлар боради, «энди халқ уйғонади» деб ҳисоблайди. Қонун лойиҳаси эълон қилингунча Шер-Нияз октябрдаги воқеалардан эйфория бўлгани учун ва Жапаровнинг харизмаси учунгина қирғизистонликлар президентлик бошқарув формасини қўллашаётганини айтган.

Бироқ у ярим йил оралиғида «туман тарқалади», халқ эса ҳозирги ҳукуматга қарши яна кўтарилиши мумкин деб ўйлайди. Шу сабаб Шер-Нияз Садир Жапаровни қирғизларни фақат бир хонга бўйсундирмай, барча масалалар музокаралар билан ҳал қилинган тарихий парламентаризмни қўллашга чақирди.

Конституциянинг янги лойиҳаси

Конституцияга тузатиш киритишни 80 депутат таклиф қилди. Уларнинг кўпчилиги натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекеним Қирғизистон», «Биримдик» ва «Қирғизистон» партияларининг таркибида борган.

Бироқ бир неча депутат уни ёзишга алоқаси йўқлигини айтди. Масалан, депутат Эмил Токтошев видео мурожаат йўллаб, бу лойиҳанинг «муаллифи» эканини ижтимоий тармоқлардан билганини айтди.

Депутат Дастан Бекешев эса қонун лойиҳасини қочқин президент Курманбек Бакиевнинг юристи ёзгани сабаб уни «Бакиевларнинг 2010 йилдаги 7 апрель воқеаси учун ўч олиш» деб атади.

Конституцияга ўзгартиришларни қабул қилиш бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида, муддатсиз президентлик сайлови билан бирга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бироқ олдин Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи қатори аввал президентлик сайлови ўтишини, кейин референдум, охирида эса парламент сайлови ўтказамиз деб айтган.

Садир Жапаров Бош қонуннинг реформаси ҳақида билдиргандан бери Конституциянинг янги лойиҳасини таклиф қилиш бўйича кампания бошланган, шунда кампания лойиҳа эълон қилиниши билан бошланган. Уни сиёсатчилар, сиёсатшунослар ва бошқа одамлар қўллашган. Юристлар эса танқид қилишган.

Жапаров биринчи марта Конституцияга қандай ўзгартириш киритишини исташини айтиб бергандан бошлаб, юристлар бу тузатиш эмас, Конституцияни алмаштириш деб аташган. Шунингдек, парламентнинг олтинчи чақирилиши бундай жиддий қонун лойиҳасини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмас.