Бош прокуратура ўқувувчиларни текшириш онлайн-дарсдан қочганларни аниқлашга йўналтирилганини билдирдиБашкы

341

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Бишкекнинг Биринчи май туман прокуратуси мактаб ўқувчиларининг онлайн дарсларга қатнашиб-қатнашмаслигини текшириш топшириғини бергани бўйича тушунтирди.

«Биринчи май туман прокуратурасининг бу чора-тадбирларни уюштириш бўйича ташаббуси ўқишдан қочиб юрган ўқувчиларни аниқлашга ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб боришга йўналтирилган. Текширишнинг мақсади — вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ бузарликларини ва назоратсизлигини олдини олиш бўлиб саналади», — деб билдиришди прокуратурадан.

Прокуратура «Клооп» нашрига берган интервьюсида, текширувни Биринчи май ТИИБи, мерия маъмурияти, туман билим бериш маркази амалга оширади деб билдирди. Шу органларга онлайн ўқишга қатнашмаган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш топширилган.

«ИИБ ва мериянинг ишини натижаси билан болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш чоралари кўрилади. Ҳар бир ҳолат бўйича ўзига хос чора бўлади. Шунингдек ишнинг натижасига қараб, қўшимча маълумотлар айтилади», — дейишди прокуратурадан.

Назорат органининг «Қонунбузарликларни олдини олиш» қонунига кўра, органлар ва мактаб маъмуриятлари томонидан дарсдан қочган ўқувчиларни ўқитишга жалб қилиш чоралари кўрилиши кераклигини таъкидлашди.

«Бу руҳий босим»

Бу вақтгача ОАВларида ота-оналар онлайн-дарсларга қатнашмаган ўқувчиларни аниқлаш бўйича прокуратуранинг қарорига маъқул эмаслиги айтилган. Ота-оналарнинг айтишича, прокуратуранинг бу ҳаракати — масофадан ўқитиш тизими сабаб стрессга учраган ота-оналар билан ўқувчиларга нисбатан руҳий босим.

«Биринчидан, бу ерда қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати асосида бу буйруқ берилгани ёзилган эмас. Иккинчидан, улар қандай қилиб [ўқувчиларни онлайн дарсга] қатнашган-қатнашмаганини назорат қилишмоқчи, механизми қандай экани тушунарсиз. Яна мактабга ортиладиган юкми? Бу масалани прокуратура қандай амалга оширади? Биринчи марта кўряпман буни. Бу ҳужжатни юристга кўрсатдим. У меъёрий-ҳуқуқий актга таянмасдан бундай хат ёзилмайди деб айтди. Менимча бу ота-оналарга нисбатан руҳий босим», — деб билдирди ота-оналарнинг бири.

Яна бир она ҳамма болаларда ҳам масофадан ўқишга имкон йўқлигини айтди. Кўпчилик ота-оналар оиласини боқиш учун ишлагани кетиб, ўқувчилар қаровсиз қолмоқда.

«Онлайн дарслар жараёни муваффақиятли ишланган эмас. Прокуратуранинг бундай хатлари мени хавотирга солмоқда, сабаби бу қўшимча муаммо. Бунинг устига боланг учун уни чиқариб юборади деб хавотирланасан. Менинг болам Zoom орқали доим дарсларга қатнаша олмайди. Мен ишга эрталаб кетаман. Болам ёлғиз қолади. Кечда уй вазифасини қиламиз. Яна бир марта айтаман, қатнашиш-қатнашмаслигини текшириш тушунарсиз», — деди у.

Масофадан билим олиш

Ҳукумат коронавирус пандемияси давом этаётгани сабаб республика мактабларига одатий тарзда ишлашига рухсат бермаган.

Бишкекнинг, Ўшнинг ва эпидвазият барқарор бўлмаган айрим туманларнинг мактаб ўқувчилари уй шароитида ўқишни давом эттиришмоқда.

Онлайн-ўқиш вақтида ўқувчилар билан ўқитувчилар кўплаб муаммоларга дуч келди. Республика ҳудудларида яшаган болаларни тўлиқ билим олиши учун интернетга ва керакли гаджетлар етарли эмас.

Кўплаган ўқитувчилар телефон ва ноутбук йўқлиги сабаб ўқувчилар онлайн дарсларга қатнаша олмай, дарсларга қўшилолмаётганидан шикоят қилишган.

Ўқитувчиларнинг айтишича, ўқувчилар дастурдан ортда қолиб, билим олишолмаяпти.