Молия вазирлиги: Матраимов мамлакатнинг махсус ҳисобига деярлик 500 млн сом ўтказди

Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов давлатнинг махсус ҳисобига 493 млн сом ўтказди. Бу ҳақда Молия вазирлигига қарашли Марказий ғазна директорининг ўринбосари Жамиля Кадирова Vesti.kg нашрига билдирди.

Кадированинг айтишича, муассаса собиқ божхоначидан келган маблағни ҳар куни назорат қилади.

«Молия вазирлиги кейинги пул ўтказишларнинг муддати ҳақида изоҳ бермади. Бу ҳуқуқ тартибот органларининг компетенцияси», — деди Кадирова.

Кадирова давлатнинг махсус ҳисобига умумий 494,8 млн сом тушганини таъкидлади.

Махсус ҳисоб муассаса томонидан президентликка номзод Садир Жапаровнинг буйруғи билан очилган — унда Жапаров ҳукумат раҳбари вазифасида ишлаган.

Жапаров иқтисодий амнистия эълон қилиб, коорупционерларга, собиқ ва амалдаги амалдорларга, муассаса етакчиларига, божхона ходимларига, молиячиларга ва солиқ тўлашдан қочиб юрган тадбиркорларга 30 кун вақт бериб, ўз ихтиёри билан ноқонуний тўплаган маблағларини давлат ғазнасига қайтаришга чақирган.

Матраимов ва 2 млрд сом

Райимбек Матраимов — божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари ва «Клооп», «Азаттык», OCCRPнинг Қирғизистондан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетиш бўйича биргаликдаги журналистик суриштирувининг фигуранти.

МХДҚнинг ходимлари Матраимовни 20 октябрда қўлга олган. Махсус хизмат маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб, ишлатиб келишган.

Лекин ўша куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначини тергов билан шартнома тузиб, 2020 йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлаб беришни ваъда қилганини билдирган.

Садир Жапаров 12 ноябрдаги матбуот анжуманида, унда Жапаров давлат раҳбари вазифасини бажарган, Матраимовни озод қилаётганда сиёсий қарор қабул қилинганини билдирган.

Унинг айтишича, бу қарорни чиқаришда дунё тажрибасига таяниб, агар Матраимов пулнинг бир қисмини қайтариб берса, унда у давлатга фойда келтирган бўлади деб ўйлаган.

«Матраимовнинг иши судга ўтмади. У ўғирлаган пулни давлат бюджетига қайтариб берсин деб, мен сиёсий қарор қабул қилдим. 30 йил ичида кўпчиликни қамадик, бирортаси ҳам давлатга ўғирлаганларини қайтармади. Масалан, Атамбаевнинг қанча одамлари қамоққа олинди, бирортаси пулни жойига қўйдими? Қамоққа олишдан давлатга фойда келмайди, пулларни ортга қайтариш керак. Бу дунё амалиётида ҳам бор?», — деган Жапаров.

У МХДҚ ходимлари собиқ божхоначини қамоққа олишга тайёр бўлганини, бироқ сафдоши, МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев билан сўзлашгандан кейин қарор қабул қилинганини таъкидлаган.

“Ўшанда мен сиёсий қарор қабул қилиб, МХДҚнинг раҳбаридан илтимос қилдим, «буни қамагандан нима фойда» дедик. Бизда 6-7 соат шундай йиғин ўтди. Ўзи ҳам [Райимбек Матраимов] очиғини айтди, «мени қамаган билан ҳеч нарса келмайди, ундан кўра давлатдан олганимни ёки ноқонуний мулкларни, пулларни ҳаммасини Қирғизистонга қайтариб олиб келайин» деб илтимос қилгандан кейин сиёсий қарор қабул қилдик”, — деган Жапаров.