Қирғизистонда коронавирус юқтирган беш нафар бемор вафот этди, вирус юқтиришнинг янги 425 ҳолати аниқланди

Республика штаби 18-ноябрда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган беш нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Маълумотга кўра, Бишкек шаҳрида, Ўш, Жалолобод, Чуй, Талас вилоятларида — бир нафардан бемор COVID-19 юқтириб вафот этган.

Шу билан мамлакатда касалликдан 1 212 нафар бемор вафот этди.

Штаб берган маълумотга кўра, охирги суткада янги 425 ҳолат қайд этилган. Энг кўп юқтирганлар Чуй вилоятида.

  • Чуй вилояти - 117;
  • Бишкек - 110;
  • Иссиқкўл вилояти - 55;
  • Ўш вилояти - 50;
  • Жалолобод вилояти - 35;
  • Боткен вилояти - 39;
  • Ўш - 13;
  • Талас вилояти - 8;
  • Норин вилояти - 8.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 67 894га етди.

Шунингдек охирги суткада 531 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. Мамлакат бўйича умумий 58846 нафар бемор тузалган.

Тиббий ходимлар орасида CОВИД-19 инфекциясининг янги 14 ҳолати аниқланди. Иссиқкўл вилоятида саккиз, Боткенда уч, Жалолобод вилоятида икки ва Бишкекда яна бир касаллик юқтириш ҳолати аниқланган.

Охирги суткада тўққиз нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Шифокорлар орасида коронавирус юқтиргани аниқланганларнинг умумий сони 3,764 нафарга етди.  Уларнинг 3514 нафари касалликдан тузалди.