Депутатлар Конституцияни бузгани йўқ, жамоатчиликка фаолияти ҳақида маълумот бериб турибди — ЖК юристларга жавоб берди

388

Контекст: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг мурожаатига жавоб берди. Клиника сўнгги бир неча ҳафтада парламент қирғизистонликларни қонунларни қабул қилиш ва муҳокама қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, қонун чиқариш регламентини бузмоқда деб билдирган.

Парламентдан қандай жавоб бўлди?

Жогорку Кенешнинг матбуот хизматидан айбловларни инкор қилишди. Матбуот хизматининг версияси бўйича, шу кунга қадар биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинган қонун лойиҳаларининг ҳаммаси жамоатчилик муҳокамаси учун бир ой олдин сайтга чиқарилган. Учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳалари уч-тўрт ой олдин сайтга чиққанини маълум қилишди.

«Фуқароларни депутатларнинг фаолияти бўйича хабардор қилиш мақсадида kenesh.kg сайтининг янгиликлар бўлими тезкор тартибда бериб туради. ОАВ билан алоқа, анжуманларга журналистларни аккредитация қилиш, аудио, видео материалларни тайёрлаш ва тарқатиш аввалги тартибда олиб борилмоқда»— дейишди парламентдан.

Матбуот хизмати 5-6-октябрдаги воқеалар сабаб Жогорку Кенеш сайти ишдан чиқиб, у бир неча кун ишламаганини эсга солди.

«Бугунги кунда сайт узлуксиз ишламоқда, айрим қисмларини қайта тиклаш давом этмоқда», — деб якунлади матбуот хизмати.