Республика штаб ўтган ҳафтанинг натижаси билан коронавирус энг кўп Ўш шаҳрида тарқалганини маълум қилди — жанубий пойтахтдаги 100 минг одамга 102,5 ҳолат тўғри келади. Бишкек шаҳрида 100 минг кишига 83,8 ҳолат ва Иссиқкўл вилоятида 100 минг одамга 81,7 ҳолат рўйхатга олинган.
Шунингдек штабнинг маълумотига кўра, сўнгги ҳафтада 19 604 таҳлил ўтказилиб, улардан 12,5%и ижобий натижаси кўрсатган.
Ўтган бир кеча-кундузда Қирғизистонда коронавирус 486 кишида аниқланди. Умумий ўлка бўйича COVID-19 инфекциясини юқтирган беморлар сони 67 469га етди — уларнинг 34 841и лабораторияда тасдиқланиб, қолган 32 628 бемор касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган.
Коронавирус юқтириб олганларнинг 86 фоизи — бошқача айтганда 58 315 бемор соғайиб, 1 207 киши вафот этган.