2020-йилнинг тўққиз ойида пневмониядан вафот этганларнинг сони 2,5 баробар ўсди — Миллий статком

Миллий статкомнинг матбуот хизмати Қирғизистонда 2020-йилнинг январидан сентябрь ойигача пневмониядан вафот этганлар сони ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан 2,5 марта кўплигини маълум қилди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, 2019-йилнинг январидан сентябригача пневмония билан оғриган 24 минг одам рўйхатга олинган, 2020-йили шу вақт оралиғида 26 минг одам рўйхатга олинди. Зотилжамга чалинганларнинг кўпи Бишкек шаҳри билан Иссиқкўл вилоятида аниқланди.

Миллий статистика қўмитаси 2019-йилнинг дастлабки тўққиз ойида пневмониядан 444 одам вафот этгани ҳақида маълумот берди. Бу ўпка касалликларидан вафот этганларнинг 33 фоизи. Ўлганлар сони 2020-йили 1 112 кишини ёки 54%ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 2019-йили 100 минг аҳолига пневмониядан вафот этганларнинг 9 тўғри келган, 2020-йили эса бу сон 23га кўпайган. Бу 2,5 марта кўп.

2020-йилнинг баҳор ойларида Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича ўша вақтдан бери республика бўйича коронавирусда ва унинг орасида пневмониядан 1 207 одам вафот этган.

Бироқ статистикани қайта кўриб чиқишда Соғлиқни сақлаш вазирилиги 400га яқини ўлган ҳолда беморларда коронавирусдан ташқари бошқа қўшимча, кўпроқ юрак касалликлари бўлгани учун бекор қилган. ЖССТнинг қоидасига кўра, бу ҳолатлар сатистика маълумотига қўшилмаслиги керак. Сабаби коронавирус организмни ҳолсизлантирмаса, бу одамлар сурункали касалликлардан ўлмас эди.

17-ноябрга кўра Қирғизистонда коронавирусга чалинган тўрт бемор вафот этган. Бундан ташқари, вирус 486 кишида аниқланди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада вирус юқтирганлар 67 469га етди.