ЖК қонунларни қабул қилишда жамоатчиликка хабар бермай Конституцияни бузмоқда — «Адилет» ҳуқуқий клиникаси

335

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари Жогорку Кенеш депутатларига мурожаат қилиб, уларни ҳуқуқий майдонга қайтишини ва Конституцияни эслашни талаб қилишди. Олтинчи чақирилишнинг ишлаш муддати 28-октябрда тугаган, бироқ парламентарийлар қирғизистонликларни хабардор қилмасдан ўнлаган қонун лойиҳаларини қабул қилишмоқда.

Парламент нима қилмоқда?

Конституция ва Қирғизистоннинг қонунларига кўра, барча фуқаролар республика ва маҳаллий миқёсдаги қонунларни қабул қилишга ва муҳокама қилишга қатнашишга ҳақли.

Бу ҳуқуқ республика мустақил бўлган йиллардан бери имзолаган бир қанча халқаро ҳужжатларда ҳам ёзилган. Депутатлар ҳозир қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида жамоатчиликка маълумот бермай бу ҳуқуқни бузишмоқда.

«Қонун лойиҳаси очиқ турда жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаяпти, демак Қирғизистоннинг фуқаролари таклиф қилинган меъёрий ҳужжатлар билан таниши имконидан ва улар қабул қилингунча бўлган муносабатларини билдириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди», — деб таъкидлади мурожаатда.

Мисолларнинг бирини Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев келтирди. Унинг айтишича, 2020 йилнинг 28 октябрида парламент қонун лойиҳаларини ва Жиноят кодексига тузатишларни «гуруҳ-гуруҳи билан қабул қилган». Бу тузатишларга кўра, агар айбланувчи моддий зарар ўрнини тўлдирса, жиноятларнинг айрим турлари бўйича жавобгарлик енгиллайди.

«Мазкур ҳужжатнинг матни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган, уни ким, нима мақсадда киритди, Конституциянинг ва бошқа қонунларга тўғри келадими- йўқми номаълум», — дейишади юристлар.

Парламент аниқ нимани бузмоқда?

Юристларнинг айтишича, Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиши Конституцияни ҳам, меъёрий ҳуқуқий актларни тузишни ва қонун чиқаришни регламентациялаган қонунларни хам бузишмоқда. 2020 йилнинг 28 октябридан кейин парламент қабул қилган қонунлар ва қарорларга боғлиқ қуйидагича масалалар бор:

Фуқароларга ва юридик шахсларга боғлиқ қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши керак ва лойиҳани тайёрлаган давлат органларининг сайтида очиқ жойлаштирилиши керак. Агар муассасанинг сайти йўқ бўлса, ОАВга берилади. Сўнгги бир неча ҳафтада қонун лойиҳалари тўғрисида бундай маълумот парламентнинг сайтида ҳам, ОАВда ҳам эълон қилинмаган.

Қонун лойиҳасини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши — қонун лойиҳасининг матни очиқ ва фуқаролар ўз таклифлари билан тузатишларини жўната олади деган маънони англатади. Бундан кейин халқнинг барча таклифлари тўпланади ва қонунга киритилади ёки сабабларини кўрсатиш билан қабул қилинмайди. Бу маълумотларнинг барчаси қонун лойиҳасининг маълумотномаси асосида ҳамма учун ошкора бўлиши керак, бироқ амалда бундай бўлмаяпти;

Жамоатчилик муҳокамаси енгилмас куч сифатида (ҳарбий ҳаракатлар, тартибсизликлар ва бошқа) инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишга боғлиқ бўлмаган барча ҳолатларда бир ойдан кам бўлмаган вақтга чўзилади. Бунда жамоатчилик муҳокамаси бўлмайди ва қонун уч ўқишда ҳам зудлик билан қабул қилиниши мумкин. Ҳозир Қирғизистонда жамоат тартиби ва хавфсизлик изга солинди, ҳеч қандай енгилмас куч ҳолати йўқ;

Жамоатчиликка парламент нимани ва қачон муҳокама қилаётгани маълум қилинмаяпти. Шу сабаб фуқаролар ва юридик шахслар ҳозир парламентнинг мажлисларга ва парламент тингловларига қатнашиш ҳуқуқини амалга оширолмаяпти. Бироқ қонун бўйича, жамиятга таъсир қилган қонунларни ишлаб чиқишга ҳаммаси қатнаша олади. Бу қонунларга қуйидагилар киради: конституциявий ҳуқуқларга, фуқароларнинг мажбуриятлари ва эркинлигига, сиёсий партияларнинг ҳуқуқларига, нотижорий ташкилотлар ва ОАВларга, бюджетга, солиқ ва тўловларга, экологик хавфсизликни, ҳуқуқ бузарликларни ва тадбиркорликни давлат изга солиши керак бўлган қонунлар.

Бу Қирғизистон учун нимаси билан хавфли?

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси халқ ва жамоатчиликни қатнаштирмай, фуқароларнинг фикрини ҳисобга олмай, қонун чиқариш демократик ва ҳуқуқий давлатга ақлга сиғмас иш эканини эслатади. Буларнинг ҳаммаси қонунларнинг юридик кучидан шубҳа қилишга ундаб, халқаро аренадаги Қирғизистоннинг обрўсига салбий таъсир қилиб, ўлкани сиёсий ботқоққа тортади. Шу сабаб юристлар депутатларни қонуний майдонга қайтишга ундашади.

«Шу билан бирга Жогорку Кенеш депутатларига уларнинг ваколатлари Конституцияга мувофиқ 2020 йилнинг 28 октябрида тугаганини эслатиб ўтгимиз келади. Бу санадан кейин қабул қилинган қонунлар ва қарорлар юридик кучга эга эмас ва келажакда бу қарорларни бекор қилишга асос бўлади», — деб таъкидлашди юристлар.

Қирғизистондаги сиёсий инқироз

Қирғизистондаги сиёсий инқироз 4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижаси сабаб бошланган — сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин партияларнинг қонун бузарликлари сабаб фуқаролар митингга чиққан.

МСК эълон қилинган натижа бўйича Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига шу ҳукуматга қарашли бўлган партиялар ўтган. Улар — «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» партиялари.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар бошланиб, натижада митингчилар Оқ уйни босиб олиб, айрим сиёсатчиларни қамоқдан бўшатишган — уларни орасида одамларни гаровга олиш учун 10 йилга судланган собиқ депутат Садир Жапаров ҳам бўлган.

Қамоқдан бўшатилгандан кейин Жапаровнинг тарафдорлари лидерига лидерига премьерликни ёки президентлик лавозимини беришни талаб қилишга ўтишган. Охири уларнинг талаби бажарилди: Жапаров олдин премьер қатори легитимлашган. Унга қадар бир қанча депутатлар томонидан Жапаровнинг номзоди таклиф қилингани билан Конституциянинг меъёрлари сақланган эмас. Учинчи марта процедура қонунга мувофиқ ўтган. Бироқ айрим депутатлар уларга таҳдид бўлганини айтишган.

Кейин Садир Жапаров тарафдорларининг президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариш талаби ҳам амалга ошди. Улар қўрқитувлар билан янги давлат раҳбари сайлангунча президент вазифасини бажарадиган спикер Канатбек Исаев бу ваколатларини Жапаровга ўтказиб беришни талаб қилиб, бунга эришган.

Жапаровнинг ташаббуси билан парламент сайлови номаълум муддатга жилдирилган ва Конституциявий ислоҳотларга тайёрланмоқда. Жапаров Қирғизистон президентли ўлка бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Жапаров парламент сайловини номаълум муддатга жилдириш «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» мақсадида қабул қилинган қарор деб оқланмоқда. Юристлар бу Конституцияни бузиб, Қирғизистонни қонун доирасидан инқироз томон туртмоқда деб ҳисоблашади.