Молдова: Президентлик сайловида Майя Санду ғолиб бўлди

394

Молдовада президентлик лавозими учун сайловнинг иккинчи тури ўтди. Ҳисобланган овозларга кўра, сайлов кампаниясида «ғарбий» ғояларни илгари сурган собиқ премьер-министр Майя Санду ғолиб бўлди. У 1 ноябрдаги сайловнинг 1-турида амалдаги «россияпараст» президент Игор Додонни ортда қолдирган.

Молдованинг МСК маълумотига кўра, 48 ёшдаги номзод учун сайловчиларнинг 57,75% овоз берган, Додон учун эса 42,25%. Ҳозирда овозларнинг 100% ҳисобланди.

Коронавирус эпидемиясига қарамай, иккинчи турда овоз беришга келган сайловчиларнинг сони биринчи турдагига нисбатан кўп: 1 млн 650 минг овоз, биринчи турда эса сайловчиларнинг сони 1 млн 200 минг кишини ташкил қилган.

BBCнинг рус хизмати маълумотига кўра, Сандунинг фойдасига Молдованинг катта шаҳарлари, ёшлар ва Европа давлатларидаги йирик диаспоралар овоз берган. Амалдаги президент учун овозларини қишлоқ хўжаликлари ва Россиядаги ҳамюртлари берган.

Майя Санду ким?

Санду маълумоти бўйича иқтисодчи, Гарвард университетида ўқиган, у Вашингтонда Жаҳон банкининг ижрочи директорини маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

2019 йилнинг июнидан ноябригача Молдова ҳукуматини бошқарган, 2012-2015 йили Таълим, маданият ва тадқиқот вазирлигини бошқарган.

2016 йили Санду ўзининг «Ҳаракат ва бирдамлик» партиясининг лидери этиб тайинланган. Сиёсий бирлашма Молдовани Ғарб давлатлари билан яқинлашишини, евроинтеграция, самарали таълим тизими ва коррупцияга қарши кураш ғоясини илгари сурмоқда.

2019 йили Молдова Республикасининг Социалистлар партияси, бу партияга олдин Додон ҳам аъзо бўлган, Санду раҳбарлигидаги министрлар кабинетига ишончсизлик вотумини кўтарган. Расмий сабабини ҳукуматнинг ишига норозилик бўлган дейилади.

BBCнинг рус хизмати Санду бошчилигидаги министрлар кабинетининг истеъфоси боғлиқ яна икки сабабни аймоқда: Молдованинг таъсирли олигархи Владимир Плахотнюк билан Додоннинг социалистлари ўртасида яширини музокара ва бундан ташқари Сандунинг Молдова учун «ошкора ғарбпарастлиги».

Молдованинг президентлиги учун сайловнинг биринчи турида 8 номзод қатнашган. Бироқ овозлар ҳисобланганда Санду билан Додон энг кўп овоз олган. Санду — 36,16%, Додон — 32,61%.

Иккинчи тур эълон қилингандан кейин Сандунинг номзодини бу жараёнга қатнашган унинг собиқ рақиблари, уларнинг орасида Руминия президенти Клаус Ёханнис ҳам қўллаган. Ўша вақтда собиқ рақибларнинг бирортаси ҳам Додонни қўлламаган.

Бу Додон билан Сандунинг президентлик сайловидаги биринчи тўқнашуви эмас. Улар 2016 йили ҳам сайловнинг иккинчи турига ўтишган, бироқ унда амалдаги президент ғолиб бўлган.