Ҳукуматнинг матбуот хизмати Давлат чегара хизмати МХДҚнинг таркибига ўтказилганини маълум қилди. Тегишли қарорга президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров қўл қўйди.
Ҳукумат раҳбари бу қарорни «давлат чегараларини қуриқлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро жиноий гуруҳларни кириш хавфига қарши туриш, чегарадош мамлакатлардан юклар ва товарларнинг, гиёҳванд моддаларини ва қуролларни ноқонуний олиб келинишига қарши курашнинг самаралилигини ошириш», шунингдек давлат ҳукуматининг ижройи органларининг функцияларини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинди.
Давлат чегара хизматининг базасида МХДҚнинг чегара хизмати тузилди — у Бишкекда жойлашади. МХДҚнинг чегара хизматини директори бўлиб МХДҚ раисининг биринчи ўринбосари саналади.
МХДҚга Чегара хизматининг фаолиятини изга солувчи норматив ҳуқуқий актларни ўзгартириш бўйича таклиф киритишга бир ой муддат берилди.
Садир Жапаров чегара хизмати билан МХДҚни бириктирувчи ташаббуси ҳақида Баткен вилоятига бўлган иш сафари вақтида, 2 ноябрда билдирган.
Мазкур хабардан сўнг чегара хизматининг фахрийлари Жапаровнинг ташаббусини танқид қилишган. Улар ташаббусни хом дейишган, сабаби олдин ҳам чегара хизматини икки марта махсус хизматга қўшиб, қайтиб ажратишган эди.
Фахрий чегарачиларнинг айтишича, бу тармоқни молиялаш қолдиқ принципи билан бориб, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга етарлича эътибор берилмайди.
Бундан ташқари, чегара хизмати раисининг собиқ ўринбосари Акилбек Арстанбеков бу ташаббус халқаро ҳамкорлигини салбий таъсир қилиб, грант ёрдам олиш йўлларини бўғиши мумкин эканини айтди.
Аввал ҳам чегара хизмати БМТ, ЕХҲТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилотдан маблағ олиб келган.
«Янги қурилган чегара бекатлари билан ўтказиш пунктларининг кўпчилиги халқаро донор ташкилотларнинг ёрдами билан қурилди. Бизнинг давлат бюджетидан бир тийин кетмаган. Ўтган 10-15 йилда давлат бюджети ҳисобидан бир техника сотиб олинган эмас. Буларнинг барчаси халқаро донорлар ҳисобидан келмоқда. Сабаби биз бундай ёрдамга муҳтожмиз. Агар бизнинг чегара хизмати яна МХДҚ — махсус хизматининг таркибига киритиладиган бўлса, халқаро грант ёрдамларининг ҳаммаси тўхтайди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш томонидан яна ортга кетамиз», — деди Арстанбеков.
Шунингдек, Садир Жапаров чегараларни аниқлаш бўйича ҳукуматлараро паритет комиссиясини бошқаришни сафдоши, МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга топширганини билдирди.