Видео: Аравонда ҳамширалардан 100 минг сом таъма қилган турғун қўлга олинди

387
Сурат: Ўш ВИИБи

Ўш вилояти Аравон туманининг 31 ёшдаги яшовчиси 12 ноябрда ҳамширалардан пул олаётган вақтда қўлга олинди. Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, қўлга олинган гумондор Аравон туман оилавий шифокорлар гуруҳининг ҳамшираларини коронавирусни аниқловчи нотўғри маълумотни кечиктириб бердинглар деб пул талаб қилган.

“«Ишдан ҳайдатаман» деб қўрқитиб, «100 минг сом берасизлар» деб таҳдид қилган. судгача бўлган тезкор ҳаракатлар давомида гумондор олдин ҳам ҳамшираларни қўрқитиб, 31 000 сом пул олгани аниқланган”, — деб билдиради Ўш ВИИБи.

Гумондор 20 000 сом олиб чиқиб кетаётганда Ўш ВИИБнинг Экстремизмга, ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат хизматининг ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Пул талаб қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, олинган пулларга тегишли экспертизалар тайинланди. Бундан ташқари, қўлга олинган гумондорнинг ўлка ҳудудида тақиқланган экстремистик ташкилотларга алоқаси бор-йўқлигини текшириш ишлари бормоқда.

20 октябрда Ўш вилоятининг Қорасув туманида 100 минг сом ёки 500 квадрат метр ер участкасини ўтказиб беришни талаб қилган 34 ёшдаги криминал қўлга олинди.

ИИВнинг ҳудудлараро бошқармаси бу фактни «Таҳдид» моддаси билан рўйхатга олиб, судгача бўлган текширув ишлари бошлаган. Гумондор 10 минг сом олаётган вақтда қўлга тушган.