Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров собиқ божхоначи Райимбек Матраимов нимага қамалмаганини журналистлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида тушунтириб берди.
Жапаровга МХДҚ Матраимовни ушлаб келиб, қамаймиз деяётгани бўйича маълумот беришган. Бироқ у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев билан 6-7 соат гаплашиб, Матраимовни қамоққа олмаслик бўйича сиёсий қарор қабул қилди.
«Уни қамаган билан давлатга бир тийин ҳам фойда олиб келмас экан. Шунда мен сиёсий қарор қабул қилиб, МХДҚ раҳбаридан илтимос қилдим, “буни қамаган билан нима фойда” дедик. Бизда 6-7 соат шундай йиғит ўтди. Ўзи ҳам [Райимбек Матраимов] очиғини айтди, “мени қамаган билан ҳеч нарса ўзгармайди, ундан кўра давлатдан олганимни ёки ноқонуний бойликларни, пулларни ҳаммасини Қирғизистонга қайтариб берайин” деб илтимос қилгандан кейин сиёсий қарор қабул қилдик», — деди Жапаров.
20-октябрда Райимбек Матраимовни МХДҚнинг ходимлари Бишкекда қўлга олишган эди. Шу куни кечда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Матраимовнинг эҳтиёт чорасини қараб, у тергов билан ҳамкорликка рози бўлгани сабаб ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида қўйиб юборган.
Матраимов божхона органларидаги коррупцияда гумон қилинмоқда. У бунга қадар «жиноий ҳаракатларидан» келтирилган зарарни ўрнини тўлдиришга, МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати белгилаган 2 млрд сомни тўлашга тайёр эканини билдирган. Муассасанинг матбуот хизмати Матраимов МХДҚнинг ҳисобига бу суммадан 80 млн сомини ўтказганини билдирган.
Суриштирув ва реакция
Қирғизистонда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан ташиб кетилишига йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Контрабанда бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.
Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схемаси борлигини исботлашган, бу манбааларнинг бири Айеркен Саймаити бу қандай ишлар эканини айтиб берган. Шунингдек у божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг гуллашини таъминлаб турганини билдирган.
Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтиб берган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, бу суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққунча 2019-йилнинг ноябрь ойида Истанбул қаҳвахоналарининг бирида ўлдирилган бўлган.
Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан маҳсус хизмат жамоатчиликнинг талаби билан очиққа чиққан фактлар бўйича суриштирув бошланганини билдиришган. Лекин бу бўйича натижа бўлмаган. Саймаитининг ўлими сабабларини ўрганиш бўйича депкомиссия ҳам тузилиб, бироқ ишнинг натижаси Матраимовнинг қамалишига олиб келмаган.
Бироқ журналистик суриштирувга қирғизистонликлар реакция қилиб, бир неча марта коррупцияга қарши митингга чиқишган, айримлари фейк-аккаунтларнинг ҳужумига ҳам учрашган. Фейк аккаунтлар суриштирувчи журналистларни қоралаб, Матраимовларнинг позициясини қўллашган.
Матраимовлар бир неча нашрларни, уларнинг орасида «Клооп»ни судга беришган — улар суриштирувлардан уларнинг фамилияларини олиб ташлашни талаб қилиб, материал устида ишлаган барча журналистларнинг исмларини билгилари келган.