Республика штабидан 13 ноябрда хабар қилинишича, Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этган. Бишкек ва Боткен вилоятида бирдан ўлим ҳолати қайд этилган.
Пандемия бошлангандан бери республикада COVID-19 ва пневмония билан касалланган 1195 нафар бемор вафот этди.
Охирги суткада мамлакатда коронавируснинг янги 567 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 136;
- Ўш - 41;
- Чуй вилояти - 96;
- Ўш вилояти - 65;
- Талас вилояти - 17;
- Норин вилояти - 12;
- Иссиқкўл вилояти - 57;
- Жалолобод вилояти - 101;
- Боткен вилояти - 42.
Жами бўлиб пандемия даврида Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг 65454 ҳолати аниқланган.
Охирги кеча-кундузда 483 нафар бемор касалхоналардан ва стационарлардан чиқарилди. Жами бўлиб 56307 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.
Тиббий ходимлар орасида коронавирус юқтиришнинг янги 15 ҳолати аниқланди:
- Боткен вилояти - 4;
- Бишкек - 5;
- Чуй вилояти - 1 та;
- Жалолобод вилояти - 2;
- Иссиқкўл вилояти - 3.
Охирги суткада 9 нафар тиббиёт ходими касалхонадан чиқарилди.
Жами бўлиб республикада пандемия бошлангандан бери шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3677 ҳолати аниқланди. Уларнинг 3473 нафари соғайган.