Норин вилоятига бўлган сафарида юқори Норин ГЭС каскадига бориб, ҳозирги ҳолат билан танишди. У электр энергиясини Қирғизистон бу йил ҳам қўшни давлатлардан сотиб олишини айтди.
«Юқори Норин ГЭС каскадини қура бошлаймиз. Чунки биз ўзимиз электр энергияси чиқарган, сувнинг бошида турган давлат бўла туриб, қишда қўшни давлатлардан сотиб оляпмиз. Бошқа мамлакатлардан сотиб олмаслик учун биз ГЭСларни биз тез орада қуришимиз керак», — деб билдирди Жапаров.
Бироқ Жапаров Нориндаги ГЭС қайси пул эвазига қурилишини тушунтирмади.
У ГЭС ҳозирда «Электр станциялари» ОҲЖ ҳимоясига олганини таъкидлаб, суд ишлари назоратга олинишини айтди.
Бу вақтгача собиқ президент Сооронбай Жээнбеков Тоқтоғул сув омборида сув оз тўпланганини айтган. У сув етарли миқдорда бўлмаса, четдан сотиб олиш томони қаралади деган.
Юқори Норин ГЭС каскади
Юқори Норин ГЭС каскади — қирғиз ҳукуматининг узоқ муддатли энергетика лойиҳаси. Унинг қурилиши Алмазбек Атамбаев президент бўлган вақтда 2012 йили «РусГидро» билан биргаликда бошланган. Лойиҳа амалга ошмагандан бир неча йил ўтиб, қирғиз ҳукумати россиялик компания билан шартномани узган.
Атамбаевнинг айтишича, қирғиз ҳукумати «Россияда иқтисод ва ёқилғи мойнинг нархи пастлагани сабаб» шундай қадамга боришга мажбур бўлган. «РусГидро» шартнома бекор қилганига жавоб қайтариб, лойиҳага солинган 37 млн долларни қайтариб беришни талаб қилган.
Шундан кейин қирғиз ҳукумати «РусГидро»нинг харажатини ёпиб, ГЭС қурилишини битириб берадиган сармоядорларни излай бошлаган. 2017 йили лойиҳага Чехиянинг Liglass Trading компанияси қизиқиб, бироқ шартнома тузилмаган, сабаби инвестор Қирғизистоннинг «РусГидро»дан қарзини ўз вақтида тўлай олмаган.
2018 йили ноябрда «РусГидро» компанияси Қирғизистонни Гаага судига бериб, бир ойдан кейин ўзининг «Юқори Норин ГЭС» ЁҲЖдаги барча улушларини 2,5 млн сомга сотиши ҳақида билдирган.
Ҳукумат ҳозирча Юқори Норин ГЭС каскадини қурувчи сармоядорни топмаган.
«РусГидро»нинг директори Николай Шулгинов компания Нориндаги ГЭС лойиҳасига қайтмаслигини билдирган. Бунинг сабабини ҳисоблар бўйича «ўзини-ўзи қопламайди» деб тушунтирган. Бироқ инвестор топишга кўмаклашишини айтган.
ГЭС каскадини қуришдаги низо
«РусГидро» Қирғизистондан 37 млн долларни қайтариб беришни талаб қилганда, 2016 йилнинг февралида парламент депутатлари қурилишнинг бориши билан танишига қарор қилишган.
Қурилаётган объектларни кўрган халқ вакиллари бажарилган ишларга 37 млн доллар кетганига ишонмай, лойиҳанинг реал нархи қимматлатилганини айтишган.
«Клооп»нинг журналистлари «Юқори Норин ГЭС» ЁҲДнинг 29 тендер ҳужжатини текшириб, Қирғизистон билан «РусГидро»нинг биргаликдаги ишхонасининг шартномалари доим бир кунлик фирмаларга ёки «РусГидро»нинг таркибидаги компанияларга ўтказиб берилишини аниқлашган.
Масалан, ГЭСларни қуриш бўйича тендерларнинг бирини Россиянинг «ЛенГидроСтрой» компанияси енгиб олган — бу «РусГидро» ҳосиласи. Компания ўз хизмати учун қанча пул олганини кўрсатган аниқ рақам йўқ. Турли нархлар бўйича, «ЛенГидроСтрой»нинг тендердан топган даромади 117,6 миллиондан 669 млн сомни ташкил қилади.