Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров хизматга тайинлангандан бери иккичи марта Норин вилоятига иш сафари билан жўнаб кетди. Бу сафар Юқори Норин каскад ГЭСининг иши билан танишиш, куч тизимлари учун қурилган кўп қаватли уйларнинг очилишига қатнашиш ва норинликлар билан учрашиш режалаштирилган.
Жапаров 25-октябрда Норин вилоятига келиб, Мантиш қишлоғидаги ижтимоий қишлоқнинг қурилиш пойдеворига капсула солган. Бу Жапаровнинг премьер-министр бўлгандан кейинги биринчи иш сафари бўлган. Мана шу ташриф вақтида президентлик сайловида қатнашини эълон қилган.
Ҳукуматда турган бир ой давомида Жапаров Нориндан ташқари Ўш, Жалолобод, Баткен вилоятларини айланган. Ҳар бир вилоятда Жапаров маҳаллий халқ билан учрашиб, унга юзлаган одамлар келган.
Жапаровнинг Ўш шаҳридаги учрашувига ўқитувчилар билан театр ходимлари уларни мерия чақирганини айтишган.
Расмий суратларда санитар меъёрлар сақланмаганини кўриш мумкин. Бироқ Жапаровнинг матбуот хизмати халқ орасида тадбирлар ўтказишда санитар-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилинди деб маълум қилишган.
Парламентнинг янги сайланган раиси ва Жапаровнинг сафдоши Талант Мамитов 4- октябрда, оммавий тадбирларни тақиқлашига қарамай, одамлар ўз истаги билан учрашувга келганини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистондаги коронавирус касаллигининг янги тўлқини ўлкадаги сиёсий воқеалар билан бевосита боғлиқ деб айтмоқда – митинглар, парламент сайлови вақтидаги ташвиқот ишлари.
Муддатидан олдинги президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади. Президентликка номзод бўлиш учун Жапаров давлат раҳбари ва премьер-министрлик ваколатларини ўтказиб бериши керак. Жапаровнинг ҳудудларни айланиши норасмий сайлов ташвиқоти ҳисобланади.
Президентликка номзодларнинг сайлов олди ташвиқоти 15 декабрда бошланади. 9 ноябрга кўра МСКга президентликка номзод қатори рўйхатга олишга 9 киши ариза берган.