Видео: Баткендаги авария оқибатида 5 киши вафот этди

348

Дисклеймер: Видеолавҳада вафот этганларнинг тасвири бор. Агарр бундай лавҳалар сизга салбий таъсир қилса, кўрмасликни тавсия қиламиз.

8-ноябрда Баткен вилоятининг Ўш — Исфана йўлида «Мерседес-Бенц» ва «ДЭУ Нексия» машиналари тўқнашиб, беш киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Рават қишлоғи ҳудудида бўлган.

Йўл ҳалокатига учраган машиналарнинг бирида ҳайдовчидан ташқари уч аёл бўлган, иккинчи машинада фақат ҳайдовчи бўлган. Воқеа натижасида уларнинг барчаси қурбон бўлган.

Ижтимоий тармоқларга тарқалган йўл ҳалокати бўйича видео тарқалиб, унда муаллиф ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашга ёрдам сўраган.

«Жамоат, “ДЭУ Нексия”нинг рақами 083 экан, “Мерседес”ники 211 экан. Беш киши ҳалок бўлган, кимлигини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти, гуруҳларга ташлаб, аниқлашга ёрдам беринглар», — деб мурожаат қилган киши.

шаҳри томон кетаётиб, қарама-қарши ҳудудга чиққан. Натижада уч аёл ва икки эркак киши ҳалок бўлди. Унинг бири «ДЭУ Нексия» машинасининг ҳайдовчиси. Ҳозирда марҳумнинг исмлари аниқланмоқда. Шунингдек йўл ҳалокатига катта тезлик сабаб бўлганини «Азаттык» нашри маълум қилди.

4-сентябрда Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо туманига қарашли Казарман қишлоғида «Ауди А6» машинаси «ХОВО» русумидаги оғир юк ташувчи машина билан тўқнашиб, 8 одам ҳалок бўлган.