Садир Жапаров: Матраимов ноябрнинг охиригача 2 млрд сом тўлаб беради

369

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Region телеканалига берган интервьюсида Райимбек Матраимов ноябрнинг охиригача ўлка бюджетига 2 млрд сом тўкади деб билдирди.

Жапаров иш сиёсий сифатга эга бўлгани сабаб Матраимов қўлга олингандан кейин МХДҚнинг ходимлари у билан боғланган.

«Маслаҳатлашиб, “майли, тўксин” деган сиёсий қарорга келдик. [Матраимов] 2 млрд сомни ноябрнинг охиригача тўкадиган бўлди. Уни уй қамоғига чиқардик. Қўлга олинган куни 80 млн тўлаган, ҳар куни тўлаяпти», — деб айтди Жапаров.

Жапаров қўшимча қилишича, суриштирув давомида Матраимовнинг бошқа мулклари бўйича маълум бўлиб, у ҳам текширилади.

«Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувининг фигуранти ва собиқ божхона ходими Райимбек Матраимовни МХДҚнинг ходимлари 20-октябрда коррупцияда гумон қилиб қўлга олган.

Шу куни Биринчи май туман суди ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида уни озод қилган. Чунки Матраимов тергов билан ҳамкорлик қилишга, давлатга келтирган зарар ҳисобидан 2 млрд сом тўлаб беришга рози бўлган.