1 млн $ учун Қирғизистоннинг манфаатларини илгари суриш — бу ерда давлат қарзини аҳамияти қандай?

294

Foreign Lobby Report сайти АҚШнинг Юстиция вазирлигига таяниб, Қирғизистон Канаданинг Dickens & Madson Canada компанияси билан 1 млн долларга шартнома тузгани ҳақидаги материал эълон қилинди. Исроилнинг ҳарбий разведкасининг собиқ офицери Ари Бен-Менаше бошқарган компания бу сумманинг ярмини олган.

Компания Қирғизистон манфаатларини илгари суриши керак. У сиёсий инқироз ва ҳукумат алмашгандан кейин ўлкага ҳомийлик ёрдамларини жалб қилиши зарур.

Маълумот ресурси билдиришича, шартнома Қирғизистон қайси манбадан бўлмасин ёрдам истаётгани сабаб 30 октябрда тузилган: коронавирус пандемияси иқтисодга катта зарар келтирган. Ўлканинг Хитойдан ташқи қарзи ҳам ўсмоқда.

Жапаровнинг матбуот хизмати нима дейди?

Президент вазифасини бажарувчининг матбуот котиби Галина Байтерекнинг айтишича, Жапаровнинг шартномага ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бундай маълумотни пайдо бўлиши сайлов олдидан уни қоралаш мақсадида чиққан бўлиши мумкин.

«Бизнинг қонунларга мувофиқ, давлат хусусий компаниялари шартнома муносабатларини изга сололмайди. Шу сабаб давлат раҳбари бундай шартномаларга қўл қўйиши мумкин эмас. Имзо қўйганлар Садир Жапаровнинг номидан фойдаланган бўлиши мумкин. Президент вазифасини бажарувчининг бу ҳужжатга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деб билдирган у.

Тарқалган маълумотни ҳукуматнинг матбуот хизмати ҳам инкор қилди.

«Мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини эмас, Қирғизистон Республикаси қонунларига қарама-қарши келишини таъкидлаб кетамиз.

Ҳукумат хусусий компанияларнинг шартномаларини изга солмайди ва халқаро майдонларда ўз манфаатларини илгари суришга муҳтож эмас, сабаби Қирғизистон Республикасининг ҳукумати барча халқаро ташкилотлар билан ишончли муносабатга эга.

Ҳукуматга мазкур маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» ва Садир Жапаровнинг «номусига доғ туширади» деб ҳисоблашади.

Қирғизистон ҳукумати халқаро сармоядорлар билан иш олиб бориш бўйича турли қарорлар Қирғизистон Республикаси давлатининг ва халқининг манфаатини ҳисобга олиш билан қабул қилинишини билдиради», — деб билдиради матбуот хизмати.

Унда шартномани ким тузган?

Буюртмачи қатори Садир Жапаров эмас, Карчигаев Абдиманап Жолдошевич исмли одам кўрсатилган. У Юстиция вазирлигида «Кримпресс» ва «Город Люкс» МЧЖларининг етакчиси деб ёзилган.

Dickens & Madson Canada компаниясининг ҳужжатида «Ренессанс» аграр-енгил саноат корпорациясининг муҳри бор. Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, корпорация етакчиси — Карчигаев Альтинбек Абдиманапович, у юқорида номи айтилган Абдиманап Карчигаевнинг ўғли. У «Азаттык»қа берган интервьюсида отаси ҳақиқатдан ҳам ҳомийлар билан шартнома имзолаганини, «унинг асосий мақсади — давлат қарзини тўлаш» эканини билдирган.

Қирғизистонни чиндан ҳам давлат қарзи қийнайди. Жапаров олдинроқ давлат қарзини тўлаш учун махсус ҳисоб очилишини айтган.

«Менга ишонган муҳожирлар, хусусий тадбиркорлар банкка Хитойдан қарзни тўлаш бўйича махсус ҳисоб очишмоқда. 2-3 кунда мазкур масала ҳал қилинади. Очилган ҳисобдаги маблағлар халққа, ҳаммага очиқ бўлишини таъминлаймиз», — деб билдирган Жапаров.

Dickens & Madson Canada ҳақида нима маълум?

Ари Бен-Менаше

Компания чет эллик агентларнинг рўйхатига киради ва FARA деган махсус базада фаолияти ҳақида ҳисобот беришга мажбур. Шу сабаб Американинг Юстиция вазирлигида тахминан Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақидаги шартномага боғлиқ маълумот пайдо бўлган.

Компания Исроил махсус хизматининг собиқ ходими Ари Бен-Менашега рўйхатга олинган. 2019 йили Amnesty International ташкилоти Dickens & Madson Суданнинг ҳарбий кенгаши билан ҳамкорлик қилишини маълум қилган. Суданнинг ҳарбий кенгаши ўз ўлкасидаги одам ҳуқуқларини бузилишига масъул — унинг ичида тинг юрган намойишчиларга ҳужум қилиш ҳолати ҳам бор. Бунинг натижасида 100дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, камида 700 жиддий жароҳатланган.

«[Шартнома] Судандаги инсон ҳуқуқларини бузилишига туртки бўлмаганига кафолат бериш учун биз Канада ҳукуматини бу шартномани диққат билан ўрганиб чиқиб, имкони борича чора кўришга чақирамиз», — деб билдирган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот. Компания бу вақтгача Зимбабвенинг қулатилган диктатори Роборт Мугабенинг ва Ливиянинг таъсирли ҳарбийи Халиф Хафтарнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келган.