Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи ваколатларини 2020 йилнинг 14 ноябригача топширади. У бу ҳақда Region телеканалига берган интервьюсида билдирди.
«Ҳозирда ишлаётган бош қонун бўйича президент, президент вазифасини бажарувчи сайловга қатнаша олмайди. Бироқ мен президент вазифасини бажариш мажбуриятини 14 ноябргача ўтказиб бераман. Насиб қилса қатнашаман», — деди Жапаров.
Президентлик сайлови
Қирғизистонда президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади. Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 15 октябрда ўз ваколатларини ўтказиб берган. Шу сабаб эртаси куни парламент томонидан премьер-министр Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи бўлиб сайланган.
Конституцияга мувофиқ, президент вазифасини бажарувчи давлат раҳбарининг муддатидан олдинги сайловига қатнаша олмайди. Бироқ ваколатларини ўтказиб берса, унга бундай имконият берилади.
Ўлка президентлигига номзодлар ўзини-ўзи кўрсатиб ёки партиядан кўрсатилаётгани ҳақида ариза берса бўлади. Энг асосийси улар ҳужжатларни 2020 йилнинг 14 ноябригача топшириши керак.
Президентлик сайловига қатнашишини бу вақтгача парламентнинг собиқ спикери ва «Қирғизистон» партиясининг лидери Канатбек Исаев ва сиёсатчи Бакит Бакетаев билдирган.
МСКга расмий 5 ариза тушган. Уларни Адахан Мадумаров, Назарбек Нишанов, Кубан Чороев, Арстан Алай ва Бектур Асанов топширган.