«Дордой» бозорида ишлаган тадбиркорлар 2 ноябрда Ҳукумат уйи олдида йиғилиб, ҳукуматдан Хитойдан келувчи товарларнинг ўтказилишига боғлиқ масалани ҳал қилиб беришни талаб қилишди. Уларнинг айтишича, айрим тадбиркорларнинг товарлари чегарада олти ойдан бери чиқмай ушлаб турилибди, шу сабаб улар банкрот бўлиш арафасида.
«Бизнинг масала бугун-эрта ҳал қилинмаса, Қирғизистондаги барча бозорларнинг ишчилари митингга чиқади, уларнинг сони 1 млнга етади», — деб билдирди акциянинг иштирокчиларидан бири.
Тадбиркорлар ҳукумат уйига киришга ҳаракат қилишди. Бироқ милиция ходимлари уларни тўхтатиб қолди.
Митингчилар биринчи-вице-премьер Артем Новиков чиқиб, товарлар нима учун ўтказмаётгани бўйича саволларга жавоб беришини талаб қилишди.
«Биз олдин ҳукумат уйига кириб, қайсидир амалдорлар билан бир неча марта учрашганмиз. Бироқ уларнинг бирортаси ҳам бизнинг масалани ҳал қилолмади. Шу сабаб биз Новиковни чиқишини талаб қиламиз. Агар у ҳам бизни муаммони ҳал қила олмаса, ишдан кетиши керак» — деди митингга чиққанларнинг бири.
Олдинроқ бизнес-ассоциациялар қирғиз-хитой чегарасидаги «Торугарт» ўтказиш пунктида юклар ушлаб турилганини билдиришган. Уларнинг айтишича, юк ташувчи машиналар биргина қирғиз томондан ўтказилмаётганини, сабаби «амалдорлар мансаб талашиб, чегарада тартибсизлик бўлган».
Давлат божхона хизмати Kaktus.mediaга мазкур назорат ўтказиш жойида (НЎП) ҳеч қандай чекловлар йўқлигини билдирган.
«Бугун эрталаб юк ортилган беш автомашина ўтди», — деб билдиришди божхона хизматидан.
Бундан ташқари, божхона хизматининг матбуот хизмати 24 октябрда божхона хизмати билан бизнес жамоатчилик «Торугарт» ва «Иркештам» НЎП орқали Хитойдан чиққан юкли машиналарни ўтказишга боғлиқ чекловлар бўйича масалаларни муҳокама қилишганини билдирди.
«Дордой» бозорининг касаба уюшмаси бирлашмасининг раисаси Дамира Дўлўталиева Хитойда юкларни ушлаб турилишига боғлиқ бизнес жамоатчилик шикоятларини билдириб, бундай масалаларни зудлик билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.
Натижада Хитойдан «Торугарт» ва «Эркештам» ўтказиш пунктлари орқали юк ташишдаги чекловларни бартараф қилиш учун ТИВ тегишли давлат органлари билан биргаликда Хитой билан музокаралар олиб бориши керакли ҳал қилинди.