Ҳукумат уйи олдида «Северэлектро» ишхонасининг ходимлари митингга чиқди. Энергетикларни митингга чиқишга раҳбариятнинг алмашиши мажбур қилган: ўтган ҳафтада президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Доскул Бекмурзаевни ўрнига янги бош директор қилиб Улан Астаркуловни қабул қилган.
Астаркуловнинг номзодини «Северэлектро» ишхонасининг директорлар кенгаши ва Давлат мулкни бошқариш фондининг вакиллари маъқуллашган. Бу қарор сабаб жамоатнинг бирдамлиги кетган: янги тайинланган етакчига қарши бўлган электр тармоғининг ходимлари билан ишчилари 30 октябрда иш ташлаб, норозилик акциясига чиққан. Митингга чиққанларнинг айтишича, Астаркуловнинг тайинланиши ноқонуний, бу кўриб чиқилиши керак.
2 октябрда ишхона ходимлари яна митингга чиқди. Бу сафар ходимларнинг бир қисми олдингидай янги раҳбарга қарши чиқди. Улар янги раҳбарни энергетикадаги коррупциянинг кўриниши деб ҳисоблашади. Иккинчи қисми эса «қонунни қўллаб», аниқроғи, Астаркуловни тайинланишини қўллашган.
Амалдорлар нима дейди?
Ҳукумат уйи олдида 30 октябрда ўтган митинг вақтида ҳукумат аппаратининг енгил саноат энергетика комплекси ва кондан фойдаланиш бўлими янги бош директорнинг номзодини маъқулламагани маълум бўлган. Бўлимнинг вакили митингчиларга масалани «Северэлектро»нинг, энергетиклар касаба уюшмасининг ва давлат мулк фондининг вакилларидан иборат комиссия ёрдамида ҳал қилиб, унга қадар техник директор тайинлашни таклиф қилган. Бироқ бундай бўлмаган.
Митингчилар билан Давлат мулкни бошқариш фондининг вакили йиғилиб, хизматдан бўшатиш ва янги ходимни тайинлаш бўйича қарор Садир Жапаров билан муҳокама қилинганини ва «Северэлектро» ишхонасининг собиқ раҳбари Доскул Бекмурзаев ишдан бўшатилгани бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли эканини айтган.
«Северэлектро»да нима дейишмоқда?
Электр тақсимлаш коммпаниясида янги раҳбарни қўллашади. У ерда халқнинг фаровонлиги учун тармоқ сиёсатдан четда бўлиши керак деб ҳисоблашади.
«Бугунги кунда компанияда 3000дан ортиқ ходим ишлайди. Митингга чиққанларнинг сони умумий ходимларнинг 2%ни ташкил қилади ва улар қолган 98%нинг фикрини билдира олмайди. Тақсимлаш ишхонасининг асосий мақсади — аҳолини доимий электр энергияси билан таъминлаш. Энергетика сиёсатдан четда бўлиши керак. Бундай митинглар электр воситаларини куз-қиш мавсумига тайёрлашга салбий таъсир қилиши мумкин», — деб билдиришди муассасанинг матбуот хизматидан.
Доскул Бекмурзаев ким?
Доскул Бекмурзаев директорлар кенгашининг қарори билан 2020 йилнинг сентябри бошида «Северэлектро»нинг бош директори бўлиб тайинланган. Унгача директор Искендер Кадиркулов ариза ёзиб, компаниядан кетган.
Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, Бекмурзаев «Талас вилоят қирғиз кураши федерацияси» жамоат бирлашмасининг асосчиларидан бири. У «Ошелектро» компаниясининг тенг ҳуқуқли ҳиссадорларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Улан Астаркулов ким?
Астаркуловнинг тўлиқ автобиографияси очиқ маълумот манбаларида йўқ. Унинг фаолияти ҳақидаги маълумот Юстиция вазирлиги базасида ҳам йўқ. Бироқ Астаркулов бу вақтгача бир йилдан ортиқ «Северэлектро» ишхонасининг тижорий директори қатори ишлагани маълум. 2017 йили Чуй вилоятининг Сокулук туманидаги Кун-Туу қишлоқ кенгашининг раҳбари бўлган.