Республика штаби 2 ноябрь куни коронавирусни юқтириб олган беш нафар бемор вафот этганини маълум қилди. Вафот этганларнинг уч нафари Бишкек шаҳрида, бир нафардан Боткен ва Талас вилоятларида қайд этилган.
Жами бўлиб, Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1155 нафарга етди. Дастлаб, 18-августда COVID-19 сабаб вафот этган беморлар сони 1498 нафар кишига етган, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирган. Мазкур муассаса 25-сентябрда касалликдан 83 нафар тиббиёт ходими вафот этганини хабар қилган.
Қирғизистонда коронавируснинг умумий 59.879 ҳолати қайд этилдию Беморларнинг 50 741 нафарикасалликдан тузалди.