29 октябрда яқинда қасамёд қилган министрлар кабинетининг биринчи мажлиси бўлди. Премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ҳукуматнинг асосий мақсадларини айтиб, конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўзлади.
Жапаров ўлка оғир аҳволда эканини, чора кўриб бизнесга ёрдам бериш кераклигини айтди.
«Биз кичик ва ўрта бизнесни, инвесторларни ҳимоя қилишни, бизнесни барқарор олиб боришни таъминлашимиз керак», — деди у «давлат сиёсати» ғамхўрлик қилиши керак бўлган беш вазифани бажариш кераклигини таъкидлаб.
- Кичик, ўрта бизнесни қўллаш ва инвесторни ҳимоя қилиш;
- Бюджетни қўллаш;
- Экспорт-импорт операцияларини қўллаш;
- Давлат органлари ишини рақамлаштиришга ўтказиш;
- Маъмурий тўсқинликларни қисқартириш ва бизнес бошлашнинг йўл-йўриқларини соддалаштириш.
Бу вазифаларни бажариш учун иш режалари ишлаб чиқилган, иқтисод вазири Санжар Мукамбетов уни қабул қилиш билан «бизнесни таъминлашини» билдирди.
Бизнесни қўллаш чораларини кучайтириш топшириғи молия вазирлигига ҳам берилди. Шунингдек, вазирликдан давлат қарзларини тўлаш бўйича «аниқ чоралар» киритишни сўрашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳам ишхоналарни қўллаш топшириғи берилди. Транспорт вазирлиги йўл тармоғида коррупция билан курашиш учун «аниқ чораларни белгилаши» керак — 2020 йили бу муассасанинг ходимларига коррупция фактларига боғлиқ бир қанча жиноий иш қўзғалган.
Чегара хизматига ҳам коррупция билан курашиш топшириғи берилди.
Коррупция билан курашиш, «аниқ чоралар» ва тадбиркорликни қўллаш билан бирга вазирликларга бошқа топшириқлар берилди — бажарадиган вазифалари ҳам айтилди. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирус билан курашиш, чегара хизматига чегарадош ҳудудларда тартибни ўрнатиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига ички бозорни озиқ-овқат билан таъминлаш. Жапаров топшириқлар бажарилмаса вазирлар «шахсий жавобгарликка» тортилади деди.
Жапаров коррупцияга қарши курашиш топшириғини бергани билан уни конституциявий ислоҳотларсиз бартараф қилиб бўлмаслигини билдирди.
«Коррупция билан кураш жуда қийин бўлмоқда. Чуқурлаб кетган экан. Буни конституциявий ислоҳотларни ўтказиб, бошқарув тизимига ўзгартириш киритгандан сўнг бартараф қила оламиз, ҳозир жуда мураккаб бўлади. Бироқ имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Бутун дунё фойда топган божхонадан нима учун бизга даромад бўлмайди? Йўл қуриш учун катта миқдорда насиялар олинган, нимага йўлларимиз ёмон? Дунёда наркобаронлар бор, бизда эса энергобаронлар бўлмоқда», — деди у.