Ўшдаги энг баланд иморат декбрда фойдаланишга топширилади

782

Бунга қадар 16 қаватли уй куз ойида қурилиб буткизилади деб режалаштирилган. Ҳозирда сувоқдан чиқариш, оқлаш ва лифт қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу уйлар 2010-йили миллий тўқнашувларда жабрланганларга берилади.

Ўш ва Жалолобод шаҳарларини таъмирлаш бўйича давлат дирекциясининг харажати ҳисобидан қурилаётган уй 1-декабрга қадар тўлиқ тамомланади.

Давлат дирекциясининг матбуот котиби Рустам Улуковнинг айтишича, қиш мавсуми туфайли оқлаш, суваш ва монтажлаш ишлари кечроқ тугалланиши ҳам мумкин.

«17-қаватга лифт тўхтовчи шахталар ўрнатилмоқда. Бу қаватда одамлар яшамайди. Бу ерда техник ишлар олиб борилади—деди Улуков.

Бироқ янги иморатдаги ёлғиз муаммо лифт бўлиши мумкин, чунки Ўш шаҳрида лифтлар бўйича махсус хизмат кўрсатувчилар йўқ, дейди мэрия.

Бунга қадар Ўш шаҳридаги икки иморатдагина лифт бўлган. Бироқ бахтга қарши, улар ҳам ишламайди.

Янги уйнинг баландлиги 52 метр. Икки кўча пастда жойлашган аввалги рекордчи бинодан тўрт қават баланд бўлди. Иморат 60 бир хонали, 34 икки хонали ва 32 та уч хонали квартиралардан иборат. Қурилиш харажати146 миллион сомни ташкил этди.

Давлат дирекциясининг маълумотига кўра иморат олдида автомобиллар учун тўхташ жойлари, дорихона, дўкон ва тиббий ёрдам кўрсатиш маркази ҳам бўлади. Бу турдаги уй Ўшда биринчилардан бўлиб қурилди.

Қурилиш ишлари якунлангач, бино Ўш шаҳрининг ҳисобига ўтади. Ундан сўнг 2010-йилда Қирғизистоннинг жанубидаги миллий низолардан жабр кўрганларга берилади.

Давлат дирекциясининг маълумотига бўйича, миллий низодан жабрланганлар учун 528 квартирадан иборат 11 кўп қаватли уй солинган.