Бишкек мерияси Нариман Тулеев ҳамон шаҳарнинг биринчи вице-мери вазифасини бажараётганини билдирди
Муниципалитет билдиришича, «Шаҳар мақоми ҳақидаги» қонунига кўра, Тулеев Азиз Суракматов мер бўлган вақтга тайинланган.
“Демак, барча ҳаракатлар Қирғизистон Республикаси қонунларига мувофиқ олиб борилади ва бажарилади. Қирғизистон пойтахти тўлиқ қонун майдонида! Расмий турда Бишкек шаҳар кенгашининг КСДП, «Онугуу-Прогресс» ва «Республика-Ата Журт» фракциялари мазкур хизматга ўзини-ўзи кўрсатган номзодларни қўлламаган ва қўлламайди”, — деб билдиришди мериядан.
Шу билан бирга муниципалитетдан Тулеев юридик томондан ҳам, амалда ҳам биринчи вице-мер бўлиб қолмоқда деб билдиришди.
Мериядан қўшимча қилинишича, «жамоатчиликнинг норозилигига қарамай», босим ўтказиш ва босиб олиш ҳаракатлари давом этмоқда.
Бу орада Бишкек мерияси биноси олдида митинг ўтиб, намойишчилар Тулеевнинг истеъфосини талаб қилишди.
«Нариман, агар сен ҳозир ўзинг чиқмасанг, биз кириб борамиз. Бизга ёшлар керак», — деб билдирди йиғилганларнинг бири.
Тулеевнинг кетиши
Нариман Тулеев 22 октябрда шаҳарнинг биринчи вице-мерлик хизматидан кетаётгани ҳақида билдирган эди.
У ўз билдирувида мерияга собиқ шаҳар раҳбари Азиз Суракматовнинг илтимоси билан келганини ёзган. Унинг айтишича, у ўз вазифаларини бажаришга киришган вақт «мерлик креслоси атрофида турли гуруҳлар ва шубҳали одамларнинг ифлос кураши бошланган».
Тулеев мериядан кетиш қарорини президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров билан қабул қилганини қўшимча қилди.
Бир кун олдин 21 октябрь куни шаҳар мерияси олдига шаҳар яшовчилари йиғилиб, Нариман Тулеевнинг мер вазифасини бажаришига қарши бўлишган. Улар ҳукуматга тоза виждонли одам келсин деб талаб қўйишган.
Мерлик лавозими атрофида давом этаётган можаро вақтида ОАВларида Бишкек шаҳарнинг мерлик лавозимига Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясидаги аъзоси Тўрахан Жунусбеков номзод бўлиши эҳтимоли ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.
МСКнинг маълумотига кўра, Жунусбеков олий маълумотли, 2002-2011 йиллари депутатнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Жунусбеков 23 октябрда матбуот анжумани ўтказиб, унда 26 октябрдан бошлаб вице-мер қатори ишлаш ниятида эканини, бироқ Нариман Тулеев билан ишлай олмаслигини билдирган. Бундан ташқари, Жунусбеков Садир Жапаровнинг қўлловига эга бўлганини ҳам қўшимча қилган.
Нариман Тулеев нимаси билан маълум?
Нариман Тулеев — собиқ-депутат ва Бишкекнинг собиқ мери. 2012 йили Тулеев Хитойдан пойтахт учун қор тозаловчи ва йўловчи ташувчи автобусларни сотиб олишда давлатга йирик миқдорда зиён келтирган деб коррупция бўйича айбланган.
Тергов версияси бўйича, Тулеев давлатга 33 млн сом миқдорида зарар келтирган. 2013 йили Ленин туман суди собиқ мерни мулкини мусодара қилиш билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилган.
Бироқ Тулеев 2016 йили амнистия орқали озодликка чиққан. Шу билан бирга давлат ғазнасига 60 млн сом миқдорига жарима тўккан.
Тулеевга ва унинг туғишганларига тегишли бўлган Караван савдо маркази, «Сапатком» бизнес-маркази ва қимматбаҳо машиналари мусодара қилинган.
Бундан ташқари, Тулеев 2008-2010 йиллари Бишкек мери бўлган вақтида Ататурк паркидан 21 ер участкасини жисмоний шахсларга берган. У тарқатган ерлар президентнинг иш бошқармасига чет эллик делегациялар учун меҳмонхона комплексини қуриш ишларига деб ажратилган.
Тулеев истироҳат боғининг четидаги икки ер участкасини хусусийлаштирган. Тулеев турар-жой билан бизнес-марказни қуриш режалаштирилган 600 квадрат метрлик майдони бор бир ер участкасини ўзининг отасига берган.
Иккинчи участкани Талантбек Усупбеков олган. У 2017 йилнинг охирида «Дос-Кредобанк»нинг ҳиссадори бўлган. Ўша вақтда директорлар кенгашининг раиси Тулеевнинг ўғли бўлган — у кейинчалик банкнинг асосий ҳиссадори бўлган.