Балбак Тулўбаев Иссиқкўл вилоятининг етакчилигидан кетди

Балбак Тулўбаевнинг матбуот котиби ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили ишдан кетганини билдирди.

Унинг айтишича, Тулўбаев бу қарорни бошқа ходимлар ишга келгани сабаб қабул қилган.

«Тулўбаев қаерда ишлаши бўйича ҳозирча маълумот йўқ. Ўз ваколатларини ўринбосари Элчибек Жантаевга ўтказиб берди», — деб билдирди Тулўбаевнинг матбуот котиби.

Бироқ бир қанча ОАВлари Тулўбаев Қирғизистон Республикаси президентининг иш бошқармасига хизматга тайинланди деб ёзмоқда.

Тулўбаев 2004-2010 йиллари Президентнинг иш бошқармасида турли хизматларда ишлаган.

2012 йили Бош прокуратура Тулўбаевга ва президентнинг собиқ иш бошқарувчиси Курманбек Темирбековга Ататурк паркида кўп қаватли турар-жой қуриш ишига боғлиқ жиноий иш қўзғаган.

Суд уларни лавозимни суиистеъмол қилган деб айблаб, юз минг сом жаримага тортиб, бир йил оралиғида давлат хизмати лавозимларига тайинлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.

Шунингдек, айбланувчиларга амнистия ҳам қўлланилиб, улар жазодан озод қилинган.

2018 йили Балбак Тулўбаев Бишкек мериясининг аппарат етакчиси лавозимига ва «АЮ Гранд Комфорт» савдо комплексининг бош директори бўлиб тайинланган.

2020 йилнинг июлида Тулўбаев Бишкек мериясининг аппарат раҳбари хизматидан кетиб, ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинланган.