Жалолободда аҳоли касалхонадаги яқинларига кислородни кўчадан тортиб беришга мажбур бўлмоқда

314
Сурат: Турмуш

«Турмуш» нашри Жалолобод касалхонасида кислород концентраторлари ва кислород баллонлари етишмаётганини маълум қилди. Беморларнинг яқинлари вилоят клиник касалхонасининг инфекция бўлимини палатасидаги беморларга ўз кучи билан ташқарида турган баллонлардан кислород тортиб беришга мажбур. Улар журналистларга Жалолободда кислород биргина жойда сотилишини, у ҳам етмаётганини айтишди.

Яшовчилардан бири беморларнинг қариндошлари ҳар куни баллонларни 3000 минг сомга тўлдириб келишаётганини, кўпи шифохонадаги қариндошларининг палаталари олдида турганига тўрт кун бўлиб қолганини айтишди. Бу ҳақда гапириб берган турғун ўзи ҳам палатадаги отаси билан акасига кислород тортиб бермоқда.

«Садир Жапаровни қўллаганмиз. Халқ қийналмоқда, ёрдам беришини кутяпмиз. Шунда жон талашаётган халқ рози бўлади», — дейди у.

Кислород тўлдирилган бир баллон беморга 1-2 соатгагина етади, уни яна 500 сомга тўлдирса бўлади. Кўнгиллилар, беморлар ва ҳомийлар касалхона учун 150га яқин баллон йиғишган, бироқ бу ҳам етарли бўлмаяпти.

Шифохона раҳбарининг ўринбосари Мелис Баймирзаев 60дан ортиқ бемор оғир аҳволда инфекция бўлимида баллондаги кислороддан нафас олишаётганини билдирди.

«Ҳақиқатдан ҳам кислород баллонлари етарли эмас. Бироқ бир беморга уч концентратор қўлланилмоқда. Тиббиёт ходимлари жисмоний томондан улгуришмаяпти. Беморлар ҳам жуда оғир аҳволда мурожаат қилишмоқда», — деб билдирди у.

Касалхонани кислород билан «Майлуу-Суу лампа заводи» таъминлайди. Ишхонадан кислород бошқа яна уч тиббий муассасага етказилади.