Ўзган: Турғунлар собиқ ҳокимни қайтаришни талаб қилишмоқда

353

Ўш вилоятининг Ўзган тумани яшовчилари 23 октябрда туман маъмурияти олдига йиғилиб, митинг ўтказишди. Улар олдинги ҳоким Болот Дийканбаевни қайтаришни талаб қилишмоқда.

Ҳокимият олдига йиғилган 50га яқин одам давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Садир Жапаровга мурожаат қилиб, олдинги ҳокимга ишини давом эттиришга шароит яратиб беришни сўрашган.

Шунингдек, туман яшовчилари ижтимоий тармоқларда ҳам ҳокимнинг ишдан олинишига норози бўлишмоқда.

«Бизга Болот Дийканбаев ишини давом эттириши керак. Ўз ишини яхши билган, ёш, ғояси бор ҳоким қатори у ўз ўрнида қолиши керак», — деб ёзган фойдаланувчиларнинг бири.

Ўш ВИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев тумандаги тинчлик митингига чиққанлар тарқалиб кетишганини, уларнинг вакиллари вилоят маъмуриятига келишганини билдирди.

Вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Нуркиз Кадирбек қизи маъмуриятга 45га яқин яшовчи келганини, уларни ҳукуматнинг Ўшдаги мухтор вакили Жарасул Абдраимов қабул қилганини тасдиқлади.

«Ҳозирда вилоят раҳбари туман яшовчиларининг талабларини тинглаб, музокара бормоқда», — деди Кадирбек қизи.

Дийканбаев хизматга жорий йилнинг август ойида келган. 21 октябрда ҳукумат раҳбари ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров уни ишдан бўшатиб, ўрнига Руслан Мейматкуловни тайинлаган.