Бишкекнинг Биринчи май туман суди Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Матраимов ҳеч қаерга кетмаслиги бўйича тилхат асосида икки ойлик муддатга суд залидан озод қилинди. шунингдек у тергов билан ҳамкорлик бўйича келишувга қўл қўйди. бу ҳақда «АКИпресс»нинг жонли эфирида Матраимовнинг оқловчиси айтди.
Матраимов божхона органларидаги коррупцияда гумон қилинмоқда. У олдинроқ «жиноий ҳаракатларидан» келтирилган зарарни тўлаб беришга, МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати белгилаган 2 млрд сомни тўлашга тайёрлигини билдирган. Муассасанинг матбуот хизмати Матраимов МХДҚнинг ҳисобига кўрсатилган суммадан 80 млн сомини ўтказганини маълум қилган.
Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосарини 20 октябрь куни МХДҚ биносига олиб келишган. Шу куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди унинг илтимосини ва келтирилган зарарни белгилаш қисмини тўлаб беришини ҳисобга олиб, Матраимовнинг эҳтиёт чорасини аниқлади.
«МХДҚ божхона органларидаги коррупция схемасининг иштирокчиларини аниқлаш ва давлатга келтирилган зиённи ўрнини тўлдириш бўйича чора кўриш ҳам жиноий жавобгарликка тортиш ишларини давом эттиради », — деб ёзди қўмитанинг матбуот хизмати.
Бундан бир кун олдин МХДҚдан Коррупцияга қарши хизмат божхонадаги порахўрликка алоқаси бор бўлиши мумкин бўлган ва Матраимовнинг атрофидаги 40 кишини аниқлаганини билдирган.
«Бу одамларнинг қаерда экани бизга маълум. Биз уларнинг мазкур схемага алоқаси борлигини аниқлаш бўйича фаоли иш олиб боряпмиз», — деб билдиришган махсус хизматдан.
Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг ва МХДҚнинг янги етакчиси Камчибек Ташиевнинг билдирувларидан кейин МХДҚ божхона тармоғидаги коррупция бўйича судгача текширув ишларини бошлаган.
«Журналистик суриштирувларда келтирилган фактларни ўрганамиз. Эртага топшириқ бераман Матраимовни топиб, агар айбдор бўлса жавобгарликка тортиш учун. Ҳеч қандай Матраимовларга, коррупционерларга бошқаришга йўл қўймаймиз. Йўқ, мен бугун топшириқ бераман, уни қўлга олиш учун, агар у Қирғизистонда бўлса», — деб билдирган Ташиев.
9 октябрда МХДҚ ўзбекистонлик чегарачилар томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш вақтида Тилек Матраимов қўлга олинганини маълум қилган.
Ўш шаҳар суди Матраимовни 9 ноябргача қамоқда қолдирди.
Бироқ 15 ноябрда Ўш вилоят суди унинг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиб, уй қамоғига чиқарган.
Тергов ва реакция
Қирғизистонда узоқ йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда олиб ўтишга йўл қўйган коррупция схемаси ишлаб келган. Бу ишларнинг бошида олдинги президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган Хабибулла Абдукадир турган.
Суриштирувда журналистлар бу схема борлигига далил келтиришган, манбаларнинг бири Аеркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган. Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги порахўрликни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг гуллашини таъминлаганини билдирган.
Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, бу суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққунча 2019 йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги кафеларнинг бирида ўлдирилади.
Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари билан махсус хизмат жамоатчилик талаби билан очиқланган фактлар бўйича текширув бошланганини билдирган, лекин натижа бўлмаган. Саймаитининг ўлимини сабабини аниқлаш бўйича депкомиссия тузилиб, бироқ ишни натижаси Матраимовнинг қамалишига олиб келмаган.
Бироқ журналистик суриштирувга қирғизистонликлар реакция қилиб, улар бир неча марта порахўрликка қарши митингга чиқишган, айримлари эса фейк-аккаунтларнинг ҳужумига ҳам учрашган. Фейк аккаунтлар журналистларни ёмонлаб, Матраимовларнинг позициясини ҳимоя қилишган. Матраимовлар эса бир нечта нашрларни, уларнинг орасида «Клооп»ни судга беришган — улар суриштирувдан ўзларини фамилияларини олиб ташлашни талаб қилиб, материал устида ишлаган барча журналистларнинг исмини билгилари келган.