Жээнбековнинг «панадаги кардинали» деб аталган Алмамбет Салиев хизматдан олинди

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 20 октябрдаги буйруғи билан Президент Аппарати раҳбарининг ўринбосари Алмамбет Салиевни хизматдан бўшатди. Салиевнинг ўрнига бу лавозимга Бектур Зулпиев келди. Аппарат раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб Медербек Сатиев тайинланди.

Ишдан бўшатилган Салиевни кўпдан бери куч тизимлари билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳаракатини назорат қилган «яширин кардинал» деб атаб келишган.

ОАВ ва фактлар

Собиқ президент Жээнбеков 2017 йилнинг 11 декабрида Алмамбет Салиевни ўз маъмурияти раҳбарининг ўринбосарлигига тайинлаган. Унга қадар бу хизматда собиқ таълим министри Элвира Сариева ишлаган.

Салиев аппарат раҳбарининг ўринбосарлигига келгандан кейин 2018 йили ОАВда у судларнинг, прокуратура ва ҳуқуқ тартибот органлари ишини назорат қилади деган тахминлар айтила бошлаган.

Маълумотда «кимни қамаб, кимни судлаш кераклиги» мана шу Салиевнинг иш кабинетида ҳал қилинади деб айтилган. Салиев «яширин кардинал» деган номни олган, сабаби унинг эшиги олдида бош прокурор бошчилигидаги амалдорлар топшириқ олиш мақсадида навбат кутиб туриши айтилган.

Салиевнинг ёрдамчиси етакчисини судларнинг, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ва прокуратуранинг ишига аралашади деган маълумотни рад этди. Сооронбай Жээнбеков бу «йигитни» яхши танийман деб билдирган.

«У бундай ишларни қилмайди деб ишонаман», — деб билдирган Жээнбеков.

Бироқ Салиевни «яширин кардинал» деган сўзлар тўхтамаган. Жорий йилнинг 8 мартида зўравонликка қарши юришнинг иштирокчиларига оқ қалпоқ ва ниқоб кийган номаълум кишилар ҳужум қилишган. Милиция ходимлари митингга чиққан аёлларни ушлаб, қўл кўтарган эркакларга ҳеч қандай чора кўрмаган. Шу сабаб 2020 йили 11 мартда Конституциявий палатанинг собиқ судьяси ва «Реформа» партиясининг раисаси Клара Сооронкулова «Азаттык»қа интервью берган.

Унда Сооронкулова ҳужум қилганларнинг милиция ходимлари билан алоқаси борлигини 100 фоиз ишонч билан айта оламан деб билдирган. Уларнинг ҳаракати «куч органлари ишини назорат қилган» Президент Аппарати раҳбарининг ўринбосари Алмамбет Салиевнинг рухсатисиз бўлмаслигини қўшимча қилган.

2020 йилнинг 15 октябрида собиқ депутат ва фаол Ширин Айтматова твиттерда ўзига нисбатан яна қўрқитишлар бошланиб, оиласини суд органлари орқали таъқиб қилишаётганини ёзган. У твиттерида Алмамбет Салиевнинг номини айтган.

«Алмамбет Салиев икки кун олдин турмуш ўртоғимни қамоққа олинишга боғлиқ масалани ҳал қилиш учун талабларини айттирибди. Унинг талаби – Садир Жапаровни ўчириш ва президентни мақташ», — деб ёзган Айтматова.

Алмамбет Салиев ҳақида расмий нима маълум?

Алмамбет Салиев — Ўш вилоятининг яшовчиси. Салиев ўзининг иш фаолиятини Ўш вилояти милициясидан бошлаган. Кейин уч йил давомида вилоят маъмуриятининг мудофа ва ҳуқуқ тартиби бўйича бўлимида ишлаган.

У 2012 йили Ўш вилоят давлат маъмуриятининг мудофаа ва ҳуқуқ тартиби ишлари бўйича бўлимини бошқарган. Тўрт йилдан кейин Жээнбеков премьер-министр бўлгандан сўнг Салиевни ҳукумат аппаратининг мудофаа, ҳуқуқ тартиби ва фавқулодда ҳолатлар бўйича бўлим раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинлашган. Шундан сўнг эса президент маъмурияти етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланган.

Медербек Сатиев ким?

Президент аппарати етакчисининг янги биринчи ўринбосари Медербек Сатиев — Бишкек шаҳар судининг собиқ судьяси. 2013 йили у бешинчи чақирилишнинг депутатлари Камчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни оқлаган Бишкек шаҳар судининг судьялар коллегиясида бўлган. Улар ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати бўйича айблашган. Яқинда Бишкекнинг Олий суди Бишкек шаҳар судининг қарорини кучида қолдирди.

Мухолифатчилар оқлангандан кўп ўтмай ўша вақтда президент бўлган Алмазбек Атамбаев Медербек Сатиевни ва унинг ҳамкасби Курманкул Зулушевни лавозимларидан озод қилган. Уларнинг «судьянинг юриш-туриши нуқсонсиз бўлиши керак талабига мос келмаган ҳаракатлар қилишганига» Судьялар кенгашидагилар ҳам маъқул бўлишган.

2015 йили Сатиев парламентга «Республика — Ата-Журт» партиясидан номзод бўлган. Бу партиянинг тенг ҳуқуқли асосчиси — Камчибек Ташиев.

Бектур Зулпиев ким?

Президент аппарати раҳбарининг янги ўринбосари Бектур Зулпиев ҳақида маълумотлар кам. У Ўш шаҳрида туғилган. 2005 йилдаги сайловгача Зулпиев судларда Курманбек Бакиевнинг манфаатларини ҳимоя қилиб юрган — бу Бакиев президент бўлиб сайлангунча бўлган.

2005 йили сентябрда Зулпиев президент администрациясининг ҳуқуқ сиёсати бўйича бўлимини бошқарган. 2009 йили октябрда президент аппаратининг юридика хизматига келган.