Бош прокурор: Матраимовларга нисбатан жиноят ишлари қўзғалмаган

409

Матраимовларнинг оила аъзоларига жиноий иш қўзғалган эмас. Бу ҳақда «Ала-Арча»да ўтган парламент йиғинида бош прокурор Ўткурбек Жамшитов билдирди. Бу вақтгача кланнинг оила аъзоларига иш қўзғалди деб «Чонг Қазат» партиясининг аъзоси Сиймик Жапикеев айтган. Жапикеев пойтахтда тартибсизликлар кучайиб, Оқ уй босиб олингандан сўнг ўзини-ўзи бош прокурорликка тайинлаган эди.

Жапикеев жиноий ишлар божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовгагина эмас, президент Сооронбай Жеэнбековга, унинг укаси Асилбек Жээнбековга ва собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевга ҳам қўзғалганини билдирган.

6 октябрдан бери Жамшитовнинг қаерда эканлиги номаълум эди. Бироқ 11 октябрда иш ўрнига қайтиб келиб, йиғин ўтказди. Сиймик Жапикеев митинг ўтаётган марказий майдонга қайтиб келиб, президентнинг истеъфосини ва парламентнинг тарқашини талаб қилган Садир Жапаровнинг тарафдорларига қўшилган.

Унинг партиядоши Максат Мамитканов Садир Жапаровнинг янги ҳукуматида вице-премьер-министрлик лавозимига ўтирди.

Матраимовлар

Матраимовлар — ўлкадаги энг таъсирли кланларнинг бири. 2019 йилнинг майида «Азаттык» Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар бўйича ва унга Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирувни чиқарган. Кейинчалик Матраимовлар пулларнинг чиқарилишига алоқаси йўқ эканлигини айтиб. Молия полицияси журналистларнинг сабабларини текшириб, чет ўлкада Матраимовларнинг мулки топилмаган деб билдирган.

2019 йилнинг кузида «Азаттык» радиоси ва «Клооп» «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли биргаликдаги журналистик суриштирувни эълон қилишган. Унда хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдукадир билан Матраимовларнинг алоқаси ҳақида айтилган.

Журналистларнинг маълумотчиси — Аеркен Саймаити — ўлкадан ноқонуний 700 миллион доллардан ортиқ пулни олиб чиққанини тан олган. Коррупция тармоғи ўша вақтдаги божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари Раим Матраимовнинг ёрдами билан қилинганини айтиб келган. Суриштирувни чиқишига 11 кун қолганда, Саймаити Истанбул шаҳрида ўлдирилган. У ерда Саймаити сўнгги йилларда Абдукадир клани билан алоқаси бузилгани учун яшаган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг меросхўри иккисининг ўртасидаги муносабатнинг бузилишига Сооронбай Жээнбековнинг Матраимовлар билан «дўстлашиши» ҳам сабаб бўлган. Атамбаев собиқ божхона ходимини «Райим-Миллион» деб атаб, Жээнбековни улар билан муносабати бор деб кўп марта айблаган.

6 октябрда Жогорку Кенешнинг биноси босиб олингандан кейин Қорасув тумани ҳокими Тилек Матраимов ишдан кетиб, Қирғизистондан чиқиб кетиш ҳаракатида бўлган, бироқ у ўзбекистонлик чегарачилар томонидан ушланиб, Қирғизистоннинг махсус хизматига ўтказиб берилган.

9 октябрда Ўш шаҳар суди Тилек Матраимовни бир ойга қамоққа олган. У чегара орқали Ўзбекистонга ноқонуний ўтгани учун ушлаб турилган. Матраимов МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бош бошқармасининг ТИЗОсида 9 ноябргача бўлиши керак эди. Бироқ 15 ноябрда Ўш вилоят суди, Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимовни уй қамоғига чиқарган.

Премьер-министр ва президент вазифасини вақтинча бажараётган Садир Жапаров Матраимовларнинг айби тасдиқланса, жавобгарликка тортилишини билдирган. Бироқ Искендер Матраимов ва унинг тарафдорлари Жапаровни премьерликка курашаётганда қўллагани учун таъсирли клан билан сўзлашиб олган деб гумон қилган. Бироқ Жапаров бу айбловларнинг ҳаммасини инкор қилган. Шунингдек уни «Мекеним Қирғизистон» партиясини фейсбукдаги фейк аккаунтлар яна қўллай бошлаган. Бу партия билан Искендер Матраимов сайловга отланган эди.