Ширин Айтматованинг турмуш ўртоғи колонияга қайтарилди

402

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Ширин Айтматова 12 октябрда твиттерида 6 октябрда митинг вақтида озод қилинган куёви Сиргак Кенжебаев суд қарори билан колонияга қайтарилганини ёзди.

«Суд турмуш ўртоғим Сиргак Кенжебаевни турмага қайтариш қарорини чиқарди. Бугун уйимда тинтув бўлиши ҳақида огоҳлантирди», — деган у.

Ширин Айтматованинг турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаев сиёсий айб билан қамалган бошқа одамлар билан бирга 7 октябрда митингчилар томонидан бўшатилган. Аввалроқ МХДҚнинг тергов қамоғидан бир қанча сиёсатчилар, уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ депутат Садир Жапаров озод қилинган. Охиргиси ҳозирда бир нечта депутатларнинг гуруҳи томонидан ҳукумат раҳбарининг вазифасини бажарувчи хизматига кўрсатилган.

Кенжебаевнинг йўқолиши

Кенжебаев 19 октябрда Олмота аэропортида қўлга олинган. Аэропортда у аёлини, болаларини ва қайнонасини кутаётган бўлган. Ширин Айтматованинг онаси билан қизи чет ўлкага даволаниш учун учиб кетиши керак эди.

Қирғизистоннинг МХДҚси 20 декабрь куни эрталаб Кенжебаев ушланиб, муассасанинг изоляторига киритилганини маълум қилган. Сиргак Кенжебаев товламачилик ҳақидаги икки жиноий иш фигуранти. Хитойлик бизнесмен Мотайлифу (Муталиф) Маймайтяминг Кенжебаев устидан МХДҚга ариза ёзганини айтган.

Бизнесменнинг адвокати Жанара Аскар қизининг айтишича, Маймайтяминг «Хавфсиз шаҳар» тендерига қатнашиш учун Қирғизистонга 2018 йили келган. Уни Кенжебаев билан «Туркиянинг Аскар исмли фуқароси» таништирган.

«Менинг арзим [ҳуқуқ тартибот органларига] декабрнинг бошида мурожаат қилган — ҳамкори [Кенжебаев] паспортини қайтариб бермаяпти. Бу воқеалардан кейин Кенжебаев унинг паспортини қайтариб бергандан кейин ундан олдин 350 доллар олиб кетиб, кейин яна 250 минг доллар талаб қилган», — деди адвокат.

Адвокат Кенжебаев билан Маймайтямингнинг ўртасида тузилган шартнома дейилган ҳужжатни далил қатори келтирди. Унинг айтишича, Кенжебаев унинг мижозини ИИМдаги алоқалари билан қўрқитган, шу сабаб улар «14 ёки 15 декабрда» МХДҚга мурожаат қилган

«Танишларини кўрсатиб, депортация қилади деб қўрқитган. [...] Шу каби фактлар тўхтатилиши керак, биз ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилдик», — деб билдирди у.

Қўлга олиш Айтматованинг фаол антикоррупция фаолияти асосида бўлиб, шу сабаб сиёсий томонга бурилган.

У ҳуқуқ тартибот органларининг турмуш ўртоғига нисбатан қизиқиши ўз текширувида божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фаолияти бошқа объект бўлиб қолгандан кейин пайдо бўлганини айтмоқда.

Кенжебаевнинг ўзи «Юнилаб» божхона терминалига асос солган. Бироқ Абдукадирнинг кланига боғлиқ одамларнинг босими сабаб уни сотишга мажбур бўлган. Мазкур клан ўз вақтида Матраимовларнинг клани билан ҳамкорлик қилган.

Матраимовлар «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция ҳақидаги биргаликдаги суриштирувнинг фигуранти. Журналистик суриштирув жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида чиққан. Бу материаллар эълон қилингандан кейин Матраимов ва унинг қариндошлари суриштирувларни ёзган журналистларни судга беришган.