Жээнбеков ўзи кета оладими ёки йўқми? Импичмент қандай ишлайди? Юристлар тушунтиради

356

Норозиликларнинг, куч тизимлари билан тўқнашувларнинг ва Оқ уйни босиб олишнинг тўртинчи куни ўтса ҳам президент Сооронбай Жээнбеков қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

Ўлкада вазият барқарорлашмади, Жээнбеков эса легитимли эканини билдириб, сиёсий кучлар билан сўзлашишга тайёрлигини айтмоқда.

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари импичментнинг қонуний процедуралари қандай эканини ва агар Жээнбеков ўз ихтиёри билан истеъфога кетса нима бўлишини тушунтириб беришди.

Президент қандай шароитда хизматидан муддатидан аввал кета олади?

Конституция бўйича президент тўрт ҳолатдагина ваколатларини муддатидан аввал тўхтата олади:

  • Ўз истаги билан кетганда;
  • Импичмент эълон қилинганда;
  • Соғлиги сабаб ишлай олмай қолганда;
  • Вафот этганда.

Биринчи сценарий: президент ўзи ариза ёзиб кетади

Агар президент истеъфога кетиш ҳақида ариза ёзса, унда унинг ваколатларини янги давлат раҳбари сайлангунча Жогорку Кенеш раиси (спикер) вақтинча бажаради.

Агар парламент раиси президент вазифасини бажара олмаса унда буни премьер-министр бажаради.

Шунингдек, янги президентнинг фавқулодда сайлови давлат раҳбари ваколатларини тўхтатган вақтдан бошлаб уч ой ичида ўтиши керак.

Бу вақтда Жогорку Кенеш раисини ҳам, премьер-министрнинг ҳам парламентнинг фавқулодда сайловини тайинлаб, ҳукуматни истеъфога чиқаришга ва сайловда президентнинг хизмат учун номзодини қўйишга ҳуқуқи йўқ бўлади.

Иккинчи сценарий: импичмент

Агар Жээнбеков ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмаса, унда Жогорку Кенеш учун ишдан четлата олади. Конституцияга мувофиқ, импичмент процедурасини бошлаш учун бир қанча шартлар бор.

  • Жогорку Кенеш президентга айб қўяди, агар буни камида 40 (халқ вакилларининг умумий сонидан учдан бири) депутат қўллайдиган бўлса.
  • Жогорку Кенешда комиссия тузилиб, у президентга айб қўйиш бўйича хулосасини бериши керак.
  • ЖК ҳужжатни кўриб чиқиб, уни камида 61 депутат президентга қарши айб қўйиш бўйича қарор учун овоз бериши керак.
  • Агар айб қўйилган бўлса, унда бош прокурор президент ҳаракатларида жиноят белгилари бор-йўқлигини ҳал қилиши керак бўлади.
  • Шундан кейин бош прокурорнинг хулосаси қайта парламентда қаралади. Агар депутатлар президент томонидан жиноий белгиси борлигига ишонишса, унда улар давлат раҳбарига қарши айбни кўриб чиқиш кунини тайинлашади.
  • Жогорку Кенешда импичмент процедурасини ўтказиш учун уч вақт бўлади. Агар бу вақт оралиғида қарор қабул қилинмаса, унда президентга қарши қўйилган айб инкор қилинган бўлиб ҳисобланади.
  • Жогорку Кенешнинг президентни ишдан четлатиш бўйича қарори яширин овоз бериш билан қабул қилинади. «Маъқул» деб камида 80 депутат (уларнинг умумий сонининг учдан иккиси) овоз бериши керак.

Қирғизистон тарихида бирорта ҳам президентга импичмент эълон қилинмаган.

Муҳаррирлар: Анна Капушенко ва Азиза Раимбердиева.