Миллий банк тижорий банкларга фаолиятини қайта тиклашни тавсия қилди

388

Қирғизистон миллий банки 8 октябрдан бошлаб тижорий банкларга ва молия-кредит муассасаларига қайта иш бошлашни таклиф қилди.

«Иш ҳақи, пенсияларни, ёрдам пулларини ўз вақтида олиш учун шароит яратиш, шунингдек, аҳолини нақд пул билан таъминлаш мақсадида ўлкадаги бугунги вазиятни ҳисобга олиб, молия ташкилотларига иш вақтини соат 09.00дан 15.00гача белгилаш таклиф қилинади», — деб ёзилади маълумотда.

Бироқ чет ўлкадан тўловлар Миллий банкнинг тегишли қарори қабул қилингунга қадар тўхтатилди. Банк молиявий хизмат кўрсатишга боғлиқ масалалар бўйича онлайн иш олиб боришни маълум қилади.

6 октябрдан бошлаб ўлкадаги банклар, молия-кредит муассасалари ва банкоматлар ишини тўхтатган. Миллий банк буни ўлкадаги сиёсий вазият сабаб хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширганини билдирган.

Вақтинча ички ишлар министри вазифасини бажараётган Курсан Асанов, 8 октябрда ОАВ учун ташкил қилинган йиғинда тижорий банклар хавфсизлигини таъминлаш учун маблағ ҳам, куч ҳам етарли эканлигини айтди.

Қирғизистон сиёсий инқирознинг 4-кунини ўтказмоқда. Ўлканинг айрим ҳудудларида қонуний президент Сооронбай Жээнбеков ва мухолифат партиялари тарафдорларининг митинги давом этмоқда.

Ўлкада 5 октябрда сайлов натижаларидан норози бўлганлар уни бекор қилишни талаб қилиб, митингга чиққан. Йиғилганлар 6 октябрь куни кечаси Оқ уйни ва бир қанча давлат муассасаларини босиб олишган.

Жамоатчиликнинг норозилик босими остида Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасини бекор қилди. Бу орада премьер-министр Кубатбек Боронов ва ижрочи ҳукуматнинг ҳудудлардаги вакиллари ишдан кетишди.

Лекин сайлов натижасидан норози бўлган партияларнинг вакиллари шу вақтгача бирлаша олмаяпти.