7-октябрда Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида люстрацияни талаб қилиб йиғилган ёшлар парламент сайловига «Ата Мекен» партияси билан борган ёш фаол Тилек Токтогазиевни вақтинча ҳукумат раҳбарлигига таклиф қилиб, қўллашди.
Митингчилар ҳукумат уйи томон келиб, Токтогазиевни бинога киритишга ҳаракат қилишди. Бироқ бино олдини Садир Жапаровнинг тарафдорлари тўсиб, эшикни ёпиб олишгани учун ичкарига кира олишмади. Ҳукумат уйи олдида Жапаров билан Токтогазиевнинг тарафдорлари айтишиб, ёқалашиб кетишди. Уларни йиғилганлар ажратиб олишди.
Сўзлашиб ётиб Токтогазиев базўр кирди. Ҳозирда ҳукумат уйининг ичида музокара бўлиши хабар қилинмоқда. Шунингдек, йиғинлар залига ОАВ вакиллари ҳам киритилди.
Токтогазиев иморатга киргунча журналистларга интервью бериб, ёшлар уни премьерликка кўрсатаётганини айтиб, уларнинг қарорини ҳурмат қилиб, умидини оқлашга охиригача ҳаракат қилишини таъкидлади.
«Эски кишиларнинг ҳаммасини суриб чиқамиз, люстрация қиламиз. Сабаби мана шу эскилар сиёсий иқтисодий инқирозга олиб келди. Бундан ташқари, Жээнбековдан ўрнини бўшатишни талаб қиламиз. Вақтли ҳукумат тузиб декретлар билан ишлаймиз», — деди у.
Бу вақтгача 6-октябрда қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров уни Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғинида уни премьер-министрликка кўрсатишганини айтиб, кечаси 5-каналдан халққа мурожаат қилган.
7-октябрда «Ала-Тоо» майдонидаги ёшларнинг митингига йиғилганлар Садир Жапаровни тан олмасликларини айтишди. Бу фикрни Тилек Токтогазиев ҳам билдирган.
Бироқ «Ата Мекен» партияси билан парламент сайловига қатнашган Элвира Сурабалдиева Тилек Токтогазиев премьер-министрликка эмас, шу ўринга номзод қатори парламентга кўрсатилаётганини журналистларга билдирди.