«Бутун Қирғизистон» партиясининг номзоди Курсан Асанов 7 октябрда Бишкек шаҳридаги эски майдонда йиғин ўтказди. Унга министрнинг ўринбосарлари, ИИМнинг марказий аппаратининг ходимлари, Бишкек ва Чуй вилоятларининг ички ишлар бошқармасининг таркиби қатнашди.
ИИМнинг матбуот хизмати Асановни вақтинча министрнинг вазифасини бажарувчи деб маълумот тарқатди. Асановнинг ўзи «Азаттык» нашрига министрлик хизматига «халқнинг хоҳиши» билан келганини айтган.
Шунингдек, Асанов Бишкекда ва бошқа ҳудудларда жамоат хавфсизлигини сақлашга барча ҳаракатлар кўрилишини билдирган.
«Анча-мунча зарар бўлди. Бироқ талон-тарожликка йўл қўйилмади. Милиция ходимлари халқ қўшини аъзоларига қўшилиб, хавфсизлик назорат қилишмоқда», — деб айтган Асанов.
Бундан ташқари, Асанов ички ишлар министри Кашкар Жунушалиевнинг қаерда эканлигини билмаслигини қўшимча қилган. Унинг айтишича, барча барча ички ишлар бошқармаларининг, бўлимларининг етакчилари алмашмайди.
Лекин 6 октябрда Талас ВИИБининг етакчиси ва тўрт ТИИБнинг етакчилари ишдан кетгани маълум қилинган.
Бундан икки кун олдин Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайловдан ўтмай қолган партияларнинг аъзолари ва тарафдорлари сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, митингга чиқишган. Кейинчалик намойишчилар Оқ уйни ва МХДҚ биносини босиб олишган. Шундан сўнг қамоқда ётган сиёсатчилар — Алмазбек Атамбаев, Садир Жапаров, Сапар Исаков ва бошқалар озод қилинган.
Парламент сайлови натижасини тан олмаслик бўйича митинглар Ўш шаҳри ва ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлди. Бу орада ҳукуматнинг Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас, Чуй ва Ўш вилоятларидаги вакиллари хизматни топширишди. Шунингдек, ўлканинг айрим туманларининг ҳокимлари ҳам ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишган.
Уларнинг ўрнига турли партияларнинг номзодлари келиб, вақтинчалик бўлиб легитимсиз лавозимга ўришгани маълум бўлди. Алмамбет Шикмаматов вақтинчалик бош прокурор этиб тайинлангани ҳақида «24 kg» нашрига билдириб, кейинчалик мазкур маълумотни Шикмаматовнинг ўзи инкор қилди.
6 октябрда «Достук» меҳмонхонасида Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари йиғинга тўпланишган. Унда спикер қатори Миктибек Абдилдаев тайинланиб, премьерликка Садир Жапаров маъқулланди. Йиғинда иштирок этганлар кўпчилик депутатлар келганини, кворум бўлди деб ишонтиришмоқда. Бироқ протоколлар жамоатчиликка очиқланмаган.