Ўшдаги фаоллар хизматларни «эгаллаб олганларнинг» устидан ариза ёзади

389
Ўшдаги фаоллар лавозимларни «эгаллаб олганлар» устидан ариза ёзади Шаҳар фаоллари. Сурат: Хамидулло Узаков/Kloop.kg

Ўшдаги миллий драма театри олдига 7 октябрда бир неча фаоллар йиғилиб, мэр ва вилоят маъмурияти раҳбари қонуний йўл билан алмашишини талаб қилишди.

Улар шаҳар ва вилоят ҳукуматини «эгаллаб олган» «Бир Бол» партиясининг лидери Дуйшўн Тўрўкулов ва марҳум криминалист Алмамбет Анапияевнинг туғишгани Калмамат Анапияевнинг устидан тегишли органларга арзланишларини айтиб, «Ўзгаришга қадам» ҳаракатини тузишаётганини билдиришди.

«Интербилим» халқаро марказининг Ўшдаги етакчиси ва «Реформа» партиясининг номзоди Гулгаки Мамасалиеванинг айтишича, ҳаракатнинг аъзолари вице-мэр ва шаҳар кенгашининг депутатлари билан учрашади.

«Бизнинг талаблар: Тўрўкулов ва Анапияевнинг ишига ҳуқуқий баҳо берилсин, эскилар ҳукуматга келмасин ва шаҳар кенгаши ўзларининг ваколатларини бажаришсин. Улар мэр кетгандан кейин автоматик равишда ўрнига вице-мэрни қолдириши керак эди», — деди у.

Шунингдек, ҳаракатнинг аъзоси Акилбек Ташбулатов ҳаракатга ўлканинг келажагига бефарқ бўлмаган фуқароларни қўшилишга чақиради.

«Қирғизистонда учинчи давлат тўнтарилиши бўлди, бироқ ўрин алмашишдан сумма ўзгармаяпти. Эскиларнинг ҳукуматга келишига қаршимиз. Мен ҳукуматни революция эмас эволюция йўли билан алмашишини истайман», — деди Ташбулатов.

Бу орада ҳозирда мернинг ваколатларини вақтинча вице-мэр Саибжан Турдуев бажараётганини хабар қилишди. Шаҳардаги муассаса-ишхоналар олдинги тартибда ишламоқда.

Сарибашовни кетиши, шаҳарни эгаллаб олган Тўрўкулов ва Мирзакматовнинг қайтиши

Ўлкадаги митинглардан сўнг бир қатор шаҳар, вилоят етакчилари, туманларнинг ҳокимлари ва бошқа давлат ходимлари ишдан кетишган. Уларнинг орасида Ўш вилоятининг етакчиси Байиш Юсупов ва шаҳар раҳбари Таалайбек Сарибашов ҳам бор.

Сарибашов аризани марказий майдонга йиғилганларнинг митинги бўлаётган вақтда шаҳар кенгашининг депутатлари уни ишдан кетишини таклиф қилгандан кейин ёзди.

Майдонга йиғилганлар орасида Тўрўкуловнинг, Сарибашовнинг ва собиқ мэр Мелис Мирзакматовнинг тарафдорлари бўлиб, улар бир-бирлари билан муштлашиб ҳам кетишди.

Кейинчалик Дуйшўн Тўрўкулов бир гуруҳ одамлар билан шаҳар мериясига кириб, Таалайбек Сарибашов билан сўзлашувлар олиб борганлар сўнг ўзини-ўзи мэр деб атади.

Шундан сўнг Сарбашов расмий турда ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

Шунингдек, 7 октябрга ўтар кечаси чет ўлкада юрган собиқ мэр Мелис Мирзакматов учиб келиб, Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятлари «унинг жамоаси кутиши кераклигини» айтди. Бугун 7 октябрда марказий майдонга Мирзакматовнинг тарафдорлари келиши кутилмоқда.