Марказий сайлов комиссияси 6 октябрда 2020 йилнинг 4 октябридаги Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш натижаларини бекор қилди. Бу қарор МСК аъзолари йиғинида қабул қилинди.
«20 дақиқа олдин сайлов натижасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Ҳозир лойиҳа тайёрланмоқда. Яқин соатлар ичида бўладиган йиғинда мазкур қарорни кучга кириши учун овоз берамиз. Бу қарор ўлкадаги сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди», — деди Марказий сайлов қўмитаси аъзоси Кайрат Осмоналиев.
МСКнинг яна бир аъзоси Гулнара Журабаеванинг айтишича, марказий сайлов комиссиясига нисбатан халқнинг ишончи йўқолди, улар ўз истаги билан тарқалиши керак.
«Менинг фикримча, бу сайлов компанияси вақтида сайлов ва референдум ўтказиш комиссиясининг мавқейи тушди. Муддатидан аввал ваколатларимизни топшириш — айни вақтдаги энг тўғри қадам», — деди Журабаева.
Қонун бўйича комиссиянинг таркиби Жогорку Кенеш томонидан ундаги фракцияларнинг квотасига яраша тузилади.
Қирғизистонда ўтган сайловда ҳукуматнинг «Биримдик» партияси ва Матраимовларнинг «Мекеним Кыргызстан» партияси сайловчиларнинг энг кўп овозига эга бўлган.
Сайлов натижасидан норози бўлган фуқароларнинг тинчлик намойишлари оммавий исёнга олиб келди. Йиғилганлар сайлов натижасини бекор қилиб, қайта сайлов ўтказишни талаб қилишган. 6 октябрда Сооронбай Жеэнбеков МСКга сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиб, қонунбузарликлар аниқланса, бекор қилиш топшириғини берган.
Бироқ 6 октябрда кечаси митингга чиққанлар «Оқ уй»ни босиб олишган. Шундан сўнг президент Алмазбек Атамбаев, собиқ премьер-министр Сапар Исаков, собиқ депутат Садир Жапаров, Бишкекнинг собиқ мери Албек Ибраимовлар қамоқдан чиқарилган.
Ҳукумат ва парламент истеъфога чиқмаган
Шунингдек, сайловга қатнашган партиялар ичидан саккизтаси Координация кенгашини тузди. Улар ўлкада юзага келган вазиятни ҳуқуқий меъёрга солиш ҳаракатида эканликларини айтишди.
Айни вақтда Бишкек, Ўш шаҳарларидан ташқари бир қанча ҳудудларда яшовчилар митингга чиқди. Айрим ҳудудларнинг раҳбарлари ишдан кетди.