Митингчилар «Оқ уйга» киришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари осмонга ўқ отди

370

Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида сайлов натижаларидан норози бўлиб йиғилганлар «Оқ уй» томон келиб, унинг ҳовлисига тош ва шиша идишларни улоқтиришди. Айримлари темир тўсиқдан ошиб ўтишга ҳаракат қилса, айримлари эса дарвозани синдириб очишга ҳаракат қилишди. Бу орада тўсиқдан ошиб ўтганлар ҳам бўлди.

Ҳозирда митингчилар парламент биноси олдига тўпланган, онда-сонда бино ҳовлисига тош ва бутилкаларни отишмоқда. Ҳуқуқ тартибот органлари бинони ўраб келганларни тарқатиш учун кучли овоз чиқарувчи қуроллардан фойдаланиб, осмонга ўқ отишди.

Шунда йиғилганлар қочишга ҳаракат қилишди.

Мухбирларимизнинг воқеа жойдан маълум қилишича, «Оқ уй»нинг олдида ОМОНлар тизилиб, қўлидаги қалқонларига уриб йиғилганларни қўрқитишга ҳаракат қилишди. Бундан ташқари, ҳуқуқ тартибот органи вакиллари кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланишди. Майдондаги кишилар қочишмоқда.

ОМОН майдонга йиғилганларни тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Вақти-вақти билан кучли овоз чиқарувчи гранаталар портламоқда.

Муаллиф: Расул Усоналиев