Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 28 сентябрда Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
«Парламент сайловлари арафасида мамлакатимиз барқарорлиги ва ривожланишига қарши бўлган турли кучлар қайта тикланди. Улар ҳаттоки Қирғизистон мустақиллигига [дахл қилишга] ҳаракат қилиб, бизнинг иттифоқдош муносабатларимизга, стратегик шериклигимизга таъсир кўрсатишга уринмоқдалар. Албатта, биз бунга йўл қўймаймиз, улар муваффақиятга эриша олмайдилар», — деди Жээнбеков.
Жээнбековнинг айтишича, Қирғизистон «Россия билан тарихий дўстона муносабатларни қадрлайди».
Путин қирғиз президентининг айтганларига жавобан, Россия қўшни ва бошқа ўлкаларнинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаслигини айтди.
«Аммо биз вазиятни барқарорлаштиришга, барча сиёсий кучларнинг ўртасидаги тўлақонлиги диалогига йўналтирилган ҳаракатларни қўллаймиз, доимо амалдаги ҳукуматнинг вазиятни барқарорлаштиришга қилган ҳаракатини қўллаймиз ҳамда ўзимизни Қирғизистонга нисбатан шундай тартибда олиб юрамиз», — деди Путин учрашувда.
Айни вақтда, Қирғизистон президентининг матбуот хизмати билдиришича, Путин «Россия ҳар бир суверент давлатнинг мустақиллигини ҳурмат қилади» деб билдирди. Бироқ, Кремлнинг стенограммасида бундай сўзлар бўлмаган.
Жээнбековнинг мамлакат мустақиллигига дахл қилиш бўйича билдируви «Биримдик» партиясининг лидери Марат Аманкуловнинг сўзларига боғлиқ жанжал ортидан айтилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Аманкуловнинг Қирғизистон Россия билан интеграция бўлиши керак, яунки «Биримдик» партиясининг «идеологияси» — евросиёчилик деб айтган видеоси тарқаган.
«Партиямизнинг ғояси — бу евросиёчил. Биз шу йўналишга интиламиз. Бизнинг 30 йиллик мустақиллигмиз ўйланишга ва қайтиш пайти етганини кўрсатди», — деб сиёсатчи кимгадир айтиб кулган.
Аманқуловнинг нутқи жамоатчиликда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва натижада Бишкекда Қирғизистон мустақиллигини қўллаб-қувватлаш учун тинчлик марши ўтказилди.
Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери Жээнбеков ва Путин ўртасидаги биринчи учрашув.