Китоб, солиқ ҳамда талабалар. Сооронбай Жээнбеков Венгрияда нима қилиб юрди?

304

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан сўнг 29 сентябрда Венгрияга борган.

Жээнбеков Венгриянинг президенти Янош Адер билан учрашди. Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари Қирғизистон-Венгрия ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилиб, «икки мамлакат фаровонлиги» учун муносабатларни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, Жээнбеков Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ҳам учрашди.

Учрашувда улар Қирғизистон ва Венгриянинг ўртасидаги бир қатор ҳужжатларга қўл қўйишди. Уларнинг қаторида қўш солиққа йўл бермаслик, қирғиз-венгер тараққиёт фонди ҳамда халқаро автомобил қатновлари бўйича келишимлар бор.

Жээнбеков билан Орбан Турк кенгашининг Будапештдаги вакиллигига боришди. Улар Чингиз Айтматовга бағишланган фотокўргазма уюштирилган Турк тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши биносини кўриб чиқишди.

У ерда Жээнбековга Чингиз Айтматовнинг венгер тилига таржима қилинган «Чингизхоннинг оқ булути» повестини беришди.

Жээнбековнинг учрашувлари бу билан тугагани йўқ. Ўша куннинг ўзида у Венгриянинг Миллий йиғининг етакчиси Ласло Кёвер билан учрашди.

Жээнбеков ва Кёвер Венгрия парламентининг биносини кўриб чиқишди. Кёвер учрашувда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейин Қирғизистонга бориш нияти борлигини айтиб, шунингдек «Жогорку Кенешнинг янги чақирилиши билан самарали ҳамкорлик қилишга» ишонч билдиришини айтди.

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Будапештдаги Қаҳрамонлар майдонига гул қўйди.

«У Венгрия давлатчилигини шакллантиришга ҳисса қўшган таниқли венгриялик арбоблар ва шахслар хотирасига ҳурмат бажо келтирди», деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

*Қаҳрамонлар майдони Будапештдаги энг муҳим майдонлардан бири бўлиб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Президент Будапешт мэри Гергей Карачон билан биргаликда боғлардан бирига ёзувчи Чингиз Айтматов номини бериш маросимида иштирок этди.

«Будапештда энди кўплаб венгер ўқувчилари учун севимли бўлган буюк адибнинг истеъдодига ҳурмат бажо келтирадиган жой бор», - дея Карахоннинг сўзларини келтирган матбуот хизмати.

Боғ очилишида Жеэнбеков Венгрияда таҳсил олаётган қирғиз талабалари билан суҳбатлашди. Президент Венгрия университетларида қирғизистонлик талабалар учун квоталар икки баравар кўпайганлиги ва Бишкек-Будапешт йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс очишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берди.