АҚШ қирғизистонликлар учун талабалик визасини икки йилгагина бериши мумкин

329

Америка иммиграция кенгашининг сиёсий маслаҳатчиси Аарон Рейклин-Мельник ўзининг твиттердаги саҳифасида АҚШнинг Ички ҳавфсизлик вазирлиги (DHS) Қирғизитсон фуқаролари учун талабалик визасининг муддатини чеклаш таклифини кўриб чиқишини ёзди.

 

Чеклов киргизиш рўйхатига Қирғизистондан ташқари Сурия, Шимолий Корея, Ироқ, Ўзбекистон, Туркманистон, Молдова ҳамда Яқин Шарқ, Африка ва бошқа мамлакатлар кирган.

DHS ҳисоботига кўра, бу рўйхатдаги мамлакатлардан кирган фуқароларнинг 10 фоизи виза муддати тугагандан кейин ҳам ўлкадан чиқмай, қолиб қолишади.

Бундан ташқари, терроризмнинг давлат ҳомийлари деб топилган мамлакатларнинг фуқароларига ҳамда E-Verify қўлланган ёки аккредитацияси йўқ ОЎЮларда ўқиганларнинг талабалик визаси икки йилгагина яроқли бўлади.

Таклиф қилинган қоидага кўра, рўйхатдаги мамлакатларнинг фуқаролари ва ўша ҳудуддан келганлар олий ўқув юртларининг тўрт йиллик ўқишни талаб қилган (бакалавриат) даражасига эга бўла олишмайди, чунки талабалик визаси икки йилгагина яроқли бўлади.

Айни вақтда, икки йиллик визага эга бўлганлар ўқишини якунлаш учун АҚШ ҳудудининг ўзидан, ёки ўз мамлакатига бориб виза олиш учун қайта ҳужжат топширса бўлади. Аммо албатта виза берилади деб ҳеч ким кафолат бермайди  - бу қимматга тушгани сабаб виза беришдан бош тортилиши мумкин.

Аарон Рейклин-Мельник ушбу чорани  «жамоавий жазо» деб атади.

Муҳожир бўлмаган талабалар, ташриф буюрувчилар ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган қабул муддатини белгилаш ва яшаш муддатини узайтириш

Таҳминий қоидаларнинг «Хорижий ахборот ОАВ вакиллари учун белгиланган қабул муддатини белгилаш, иммигрант бўлмаган талабаларни қабул қилиш ҳамда яшаш муддатининг аниқ муддатини белгилаш» деб аталган тўлиқ ҳужжат АҚШ Федерал Реестрида 25-сентябрда жойлаштирилган.

Унга кўра, ҳозирги вақтда оддий талабалар, тажриба алмашиш учун келган талабалар, хорижий ОАВларнинг вакиллари АҚШга белгиланган муддат оралиғида эмас, иммиграцион бўлмаган визасининг шартларига мувофиқ муддатгагина кира олишади.

«Бундай мақомда чет элликлар АҚШда узоқ муддат юра олгани сабаб, АҚШнинг Фуқаровий ва иммиграция хизмати (USCIS) ҳамда Божхона-чешара хизмати (CBP) бу одамлар мақомини сақлашини ёки муаммо туғдиришини била олишмайди», — деб ёзилган билдирувда.