МСКнинг мувофиқлаштирувчи гуруҳи Иса Омуркулов Кантдаги мактабда ўқитувчилар билан учрашувда сайлов қонунини бузди деб қарор қилди. У материалларни текшириш учун Бош прокуратурага жўнатди.
Мувофиқлаштириш гуруҳига Омуркулов 15-сентябрда мактаб ўқитувчилар билан учрашиб, ўзи номзод бўлиб отланаётган «Мекеним Қирғизистон» партиясига тарғиб қилганини билдиришган.
Номзод «Азаттык»қа кантлик ўқитувчилар билан чиндан ҳам учрашишганини тасдиқлаб, аммо тарғиб қилмаганини айтган.
Кантдаги учрашув
Сиёсий уюшмаган қарши чиқаётган tajadym канали ушбу учрашувда ёзиб олинган деган овоз ёзуви эълон қилинган.
Аудио 19 дақиқа давом этиб, у масофадан ўқишга ўтиш вақтида «қийин вақтда ўқитувчиларни қўллаган» «меҳмон» Иса Омуркуловни таништиришдан бошланади.
Шундан кейин «Мекеним Қирғизистон» партиясининг номзоди билан деган киши сўз бошлаб, партиянинг рўйхатида «мэр бўлиб ишлаган вақтидаги уч собиқ ўринбосари», Татьяна Кузнецова, Бакит Дуйшомбиев ва Мирлан Амантуров бор эканини айтади.
«“Биримдик” биз билан талашиб-тортишяпти. Чунки, ҳар бир депутат кўпроқ овоз олишни истайди. Сабаби, қайси бири кам олса, у кетади деган топшириқ олишган... Биз ҳам ҳаракат қиляпмиз. Учинчиси, тўртинчиси, бешинчиси ... улар кўп, мен ёлғизман. Шунга, мнгагина... майлими!?» — дейди аудиодоги одам.
Шундан кейин «номзод» ўқитувчиларнинг ойлигини ва пенсияни кўтаришни режалаштирётганини айтади. У йиғилганларга «депутат Строкова билан биргаликда киргизган» шифокорлар ва ўқитувчиларни пенсия билан таъминлаш ҳақида қонун лойиҳасини киргизганини ёдга олган. Строкова ҳам аввал ўқитувчи бўлган.
Бундан ташқари, у ҳукумат нима учун болаларга «пандемия тугаса ҳам» «одатдагидек ўқишга» рухсат бермаётганини тушунмаслигини айтади.
«Барча номзодларнинг орасидан мен — маҳаллийман. Ростини айтсам, “Биримдик”даги Акилбек Жамангулов [“Мегаком”нинг бош директори] Иссиқ-Ота тумани учун масъул. У ўзининг “Мегаком”ига кетиб қолади, бўлди, бу ерда “Биримдик” бўлмайди. Қолганлари ўтадими-ўтмайдими — бу катта савол. Аммо биз ўтамиз, мен шундай ўйлайман», — деди «номзод».
У киши шунча йилда одамларга доимо ёрдам бериб, уларни унутмаслигини исботлаганини айтди. У ўтирганларнинг барига 20 йилдан бери алмашмаган телефон рақамини айтиб, улар саволлари билан қўнғироқ қила олишини билдирди.
У кимнингдир овоз беришга мажбурлаш ҳозир Қуръонга мос келмаслигини қўшимча қилиб, ўқитувчилардан бошқа партияларнинг таҳдидларидан қўрқмасликни илтимос қилди.
«Ҳозир партияларнинг ўртасида шундай бир кураш бўлмоқда, кимдир бири маъмурий ресурсга босим ўтказмоқда. Ишонинглар, сизларни ҳеч ким хафа қила олмайди. Сизлардан илтимос қилиб, босим қилиб, таҳдид қилиши мумкин, аммо ҳеч ким тегмайди. Туманда бирорта ҳам етакчини хафа қилдирмайман», — деб ваъда қилади у.