Коронавирус яна 127 нафар қирғизистонликда аниқланди. Вафот этганлар йўқ

335

Республика штабидан Қирғизистонда 24-сентябрь куни коронавируснинг янги 127 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

  • Бишкек - 19;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 4;
  • Ўш вилояти - 38;
  • Талас вилояти - 3;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 4 та;
  • Жалолобод вилояти - 20;
  • Боткен вилояти - 29.

Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларнинг сони 45757га етди.

Штаб кун давомида коронавирус билан касалланганлар орасида янги ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери инфекциядан жами 1063 ўлим ҳолати аниқланган.

Шунингдек, охирги суткада 101 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

  • Бишкек - 15;
  • Ўш - 13;
  • Чуй вилояти - 9;
  • Ўш вилояти - 17;
  • Талас вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 14;
  • Жалолобод вилояти - 10;
  • Боткен вилояти - 20.

Шу билан мамлакат бўйича 42 005 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 591 нафар бемор, уй шароитида эса 1651 киши даволанмоқда.

Охирги суткада олти тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳрида — икки, Ўш шаҳрида — уч ҳамда Ўш вилоятида  — бир шифокор касалга чалинган. Бир суткада эса беш тиббиёт ходими соғайди ва 17 нафар тиббиёт ходими уй шароитида даволаниб соғайди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 214га етди, унинг ичидан 2 896 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди.