Жалолободдаги Подишо-Ота қўриқхонасининг биносидан ёнғин чиқди

318
Сурат: «Турмуш» нашри

21-сентябрь куни эрталаб Жалолобод вилояти Ахси туманидаги Подишо-Ота қўриқхонасининг биноси ёниб кетди. Тилсиз ёвдан жабрланганлар йўқ.

«Ёнғин натижасида бино ва унинг ичидаги буюмлар (компьютерлар ва нусха кўчириш воситалари) бутунлай ёниб кетди. Айни пайтда ёнғин сабабларини экотехинспекция билан биргаликда аниқламоқдамиз», - деб билдирди «Клооп»га Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг Ахси тумани бўлимидан.

Аввалроқ, 22-январь куни Олий суд Подишо-Ота қўриқхонасидаги тўрт гектар баҳсли ерларни давлат мулкига ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган. Мазкур ерни Қашқа-Сув қишлоғининг фуқаролари билан "Арслонбоб" масъулияти чекланган жамиятининг директори Эркин Бегимқулов 2008- йилдан буён Қашқа-Сув аҳолиси билан ер талашиб келмоқда.

Подишо-Ота қўриқхонаси

Подишо-Ота давлат қўриқхонаси 2003-йили 3-июлда ташкил этилган. Қўриқхонанинг ери илгари ўрмон ҳўжалигига қарашли эди. Қўриқхонага қарашли тўрт гектардан ортиқ ерни Қашқа-Сув қишлоқ ҳукуматидан "Арслонбоб" масъулияти чекланган жамиятининг директори Эркин Бегимқулов 1997-йили келишим асосида 99 йилга ижарага олган. Кейинчалик, 2002-йилда, шартнома қайта кўриб чиқилиб, 45 йилга ўзгартирилган.

Подишо-Отада тарихий мақбаралар, 9-10-асрга тегишли бинолар ва тошга ўйиб чизилган суратлар ҳам бор. Қўриқхона 2003-йилда арча ўрмонлари билан Қирғизистоннинг Қизил китобига, 2016-йилда эса қўриқхона ЮНЕСКОнинг номоддий бойликлар рўйхатига киритилган.

Қўриқхонанинг умумий майдони 30556 гектарни ташкил этади. Махсус муҳофаза қилинадиган ҳудуд 16000 гектарни, муҳофаза қилинадиган майдон 14545 гектарни ташкил этади.